XАРБИЙЛАР УЧУН НАМОЙИШ ЭТИЛДИ
Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги вилоят драма ва комедия театрида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун "Давлат болалари" номли трагикомедия намойиш этилди.
- Биз спектаклдан катта таассурот олдик, - дейди "Н" қисмда хизмат қилаётган кичик сержант Муҳаммадқобил Сариқов. - Турмуш ўртоғим Одинахон ҳамда фарзандларимиз Шоҳжаҳон ва Мадинахонларга ҳам бу спектакль жуда маъқул келди.
Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 20 йиллиги муносабати билан жойларда шу каби тадбирлар ўтказилиши давом этмоқда.
Ш.АБДУЛЛАЕВ.
|