ФАН ОЛИМПИАДАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ
Айни кунларда таълим муассасаларида фан олимпиадаларининг туман ва шаҳар босқичи бўлиб ўтмоқда. Хусусан, Жалақудуқ туманидаги касб-ҳунар коллежларида ҳам фан олимпиадалари уюшқоқлик билан ўтказилди. Билимлар танловида иқтидорли ўқувчилар ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.
Жалақудуқ хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқувчилари Одинахон Саттарова, Акмалжон Низомиддинов ҳамда Жалақудуқ педагогика ижтимоий-иқтисодиёт коллежи ўқувчиси Ферузахон Араббоева сингари иқтидорли ёшлар турли фанлар бўйича ғолибликни қўлга киритиб, вилоят босқичига йўлланма олдилар.
Д. ҲУШБАҚОВА.
|