Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 12.01.2012

Дугонам ҳарбий бўлмоқчи

Дунёда шундай касблар борки, бу касбларни орзу-ҳавас қилмаган инсоннинг ўзи йўқ. Ана шундай касблардан бири ҳарбийликдир. Ҳарбийлик жуда қийин, масъулиятли, аммо шарафли касб.

Ҳозирги кунда йигитлар билан бир қаторда ватан ҳимояси учун хизмат қилаётган аёл ҳарбийлар ҳам бор. Буни матбуот ва радио-телевидениеда улар ҳақида берилаётган мақола, репортаж, кўрсатув ва фильмлар орқали билишимиз мумкин. Биргина "Сержантлар" фильмида ҳам ҳарбийларнинг жанговор ҳаракатлари, бир-бирларига бўлган самимий муносабатларининг гувоҳи бўлдик.

Ҳарбийлар жанговор тайёргарликдан ташқари тиббиёт соҳасидан ҳам хабардор бўлишлари шарт. Чунки тиббий билимлар ҳарбийча ҳаётнинг ажралмас қисмидир. Шу боис, ҳарбий шифокор бўлиш ҳам шараф. Ахир умрини шу соҳанинг заҳматлари, тартиб-интизомига бағишлаган кишилар ҳаётида ҳар хил вазиятлар бўлиши мумкин. Ана шундай пайтда зийраклик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарур.

Менинг бир дугонам келажакда ҳарбий бўлмоқчи. Сезишимча, унинг юраги қўрида олов ёнмоқда. У келажакда, албатта, ҳарбий бўлади. Дугонам бугунги кунда ҳамширалик касбини эгалламоқда. Орзулари сари дадил қадам ташлаётган дугонамга ҳавас қиламан. Ўйлайманки, орамизда бу соҳага интилаётган ёшлар талайгина.

Ахир, биз Ватанимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлашга қодир ёшлармиз.

Шоира ИСОМИДДИНОВА,

академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди