Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 12.01.2012

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

Савол беринг, жавоб берамиз!

Саволларга Андижон вилояти адлия бошқармасининг ҳуқуқий маърифат тарғибот ишлари бўйича етакчи маслаҳатчиси Эльвира ГУМЕРОВА жавоб беради.

САВОЛ: Ажралиш иши кўрилаётган судга эр ёки хотиннинг бири келмаса, уларнинг никоҳи суд томонидан бекор қилинмайдими?

М.Шокирова,

Андижон шаҳри.

ЖАВОБ: Бир йил давомида ўзининг яшаш жойи ҳақида маълумот бермаган шахслар билан никоҳдан ажратиш ҳақидаги даъво билан мурожаат қилинганда, судья бундай даъво билан мурожаат қилган эр ёки хотинга фуқароларни бедарак йўқолган деб топиш ҳақидаги тартибни тушунтиради.

Агар тарафлар (даъвогар ва жавобгар) узрсиз сабабларга кўра суд мажлисига келмаса ёки бўлмаса уларнинг бирортасидан ишни ўзининг иштирокисиз кўриш тўғрисида ариза тушмаган бўлса, суд ишни кўришни кейинга қолдиради. Агар тарафлардан бири узрсиз сабабларга кўра келмаса, иш бир тарафлама ҳал этилиши мумкин.

* * *

САВОЛ: Менинг 2 нафар фарзандим бор. Катта ўғлим 1 ёшу 8 ойлик, кичиги 4 ойлик. Катта фарзандимга 2 ёшгача болага тўланадиган нафақа пулини оламан, кичигига беришмаяпти. Шу тўғрими?

Х.Қосимова,

Избоскан тумани.

ЖАВОБ: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 1112 сон билан рўйхатга олинган "Ишламаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида"ги Низомда белгиланганидек, агар икки ва ундан кўп туғилган, фарзандликка ёки васийликка олинган болалар парваришланаётган бўлса, унда болани парвариш қилиш бўйича нафақа битта миқдорда энг кичик бола учун икки ёшга тўлгунга қадар тўланади.

Мазкур тардаги нафақа парваришланаётган болалар сони ва нафақа олувчи шахснинг меҳнат стажидан қатъи назар ҳар ойда тўланади.

* * *

САВОЛ: Синов муддати асосида хусусий корхонага ишга қабул қилиндим. Бу муддатда менга ойлик иш ҳақи ажратиладими? Агар маош ажратилса, миқдори қандай белгиланади?

О.Собирова,

Марҳамат тумани.

ЖАВОБ : Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 86- моддасига асосан дастлабки синов муддати даврида ходимларга меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва корхонада ўрнатилган меҳнат шартлари тўлиқ татбиқ этилади. Шу кодекснинг 153-моддасига асосан меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади. Меҳнат ҳақи қонун ҳужжатлари билан белгиланган ойлик иш ҳақининг энг кам миқдоридан оз бўлиши мумкин эмас ва унинг энг кўп миқдори чекланмайди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди