Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 12.01.2012

МУЛОҲАЗА

Кинофильмлар маънавий озуқа...ми?

Инсон маънавиятини шакллантиришда адабиёт, санъатнинг айниқса, кино санъатининг ўрни беқиёс. Ушбу санъат тури турли жанрлардаги кинофильмлар билан бойиб бораётгани кундай равшан.

Хорижлик киноижодкорлар томонидан суратга олинаётган детектив, жангари фильмларнинг мамлакатимизга кириб келаётгани ҳам ҳеч кимни таажжубга солмаяпти. Улар ваҳшиёна бўладими, шарм-ҳаёсизми... Шу ўринда айтиш жоизки, ана шу фильмлар кишилар онгида илиқ таассурот қолдира оладими?.. Энг муҳими, уларни санъат асари деб атаса бўладими?..

Биласиз, ҳозир компьютер ўйин хоналарида, кичик видеозалларда аксарият мактаб ёшидаги болаларни учратиш мумкин. Уларнинг баъзи бирлари эса ана шу ўткир сюжетли, жангари фильмларга қизиқади.

Шундай экан, мазмун-моҳияти, ғояси номақбул кино асарларининг тобора оммалашиб бораётгани салбий оқибатларни келтириб чиқармайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди.

- Бир куни ўғлим усти-боши тупроқ, юз-кўзи кўкариб кириб келди, - дейди таниш аёллардан бири. - Азбаройи, боламни шу аҳволда кўриб, қўрқиб кетдим. Айланиб, ўргилиб уни шу куйга солганни қарғаб, ким билан муштлашганини сўрадим. Унинг парвойи фалак, "Қўя-веринг, йигитликда бўлади-да", дейди зумраша.

- Бу ўша жангари фильмларнинг натижаси, - дейди суҳбатга берилган яна бир аёл. - Бир қўшнимнинг айтишича, икки ўспирин худди кинолардагидек, қизиқиш билан юзларига ниқоб тортиб, ён қўшнисиникига ўғирликка тушишган. Улар электр чироғи ўчган пайтини пойлаган. Энди қўлга илинган нарсани олиб чиқиб кетишаётганида чироқ ёнган-у, уй эгаси уларни қўлга туширган. Энг ёмони, бинойидек оилаларнинг болалари экан. Улар йўқчиликдан эмас, худди кинолардагидек, ўзларини ўша қиёфада тасаввур қилиб кўришган. Чунки бу фильм уларнинг руҳиятига салбий таъсир ўтказа олган-да.

- Ушбу жанрдаги кинофильмлар ўқувчи ёшлар тарбиясига фақатгина салбий таъсир кўрсатибгина қолмай, таълим олиш жараёнининг бузилишига ҳам олиб келади, - дейди Олтинкўл тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири Анваржон Назаров. - Чунки, мактаб ўқувчиси дарсдан қочади, кинозаллар, компьютер ўйинхоналарида вақт ўтказади. Бу ҳам етмаганидек, уйида ҳам турли видео, DWD аппаратларида фильмлар томоша қилади. Қарабсизки, дарс тайёрлашга, машғулотга вақт қолмайди. Энг ёмони, ўсмир ёшлар ўртасида турли кўринишдаги жиноятларга мойиллик уйғонади. Бунда, албатта, ота-оналарнинг ҳам яхшигина "ҳиссаси" бор. Оилада фарзанд тарбияси, унинг хулқ-атвори, нима билан машғуллиги хусусида назорат бўлмас экан, кўзланган мақсадга эришолмаймиз. Ахир, бола бошидан, деб бежиз айтилмаган.

Ҳа, кинофильмлар - санъат асари. Фақат ундан маънавий озуқа сифатида фойдаланилади. Биз юқорида келтирган хориж киноларидаги қаҳри қаттиқлик, худбинлик, тажовузкорлик бизнинг менталитетимизга тўғри келмайди. Қолаверса, муштлашиш, ур-йиқитлар натижасида болалар руҳиятида агрессивлик шаклланиб боради. Уларни раҳмсиз, бешафқат қилиб қўяди.

Шундай экан, келажагимиз эгалари бўлган болажонларимизнинг ҳар бир қадамидан огоҳ бўлайлик. Уларнинг кун бўйи нима билан машғул эканлиги билан қизиқайлик. Хулқ-атворидаги ўзгаришни вақтида пайқаб, уни тўғри йўлга сола билайлик. Шундагина болалар кино кўргани компьютер ўйингоҳларига эмас, балки, билим олгани, ҳунар ўргангани ўқув муассасаларига томон ошиқадилар.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди