Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 12.01.2012

ЭЪТИРОФ

Аёллар ҳамиша эътибор ва эъзозда

Бугун ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳаларида хотин-қизларнинг ўрни ва мавқеи юксалиб бормоқда. Улар ўз фаолликлари билан жамият ривожига муносиб улуш қўшмоқдалар. Бу албатта, юртимизда хотин-қизларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар самарасидир.

Муҳтарама аёлларимиз нафақат жамият равнақи, юрт ободлиги йўлида фидойи, балки миллат давомчилари сифатида зиммаларидаги фарзандларни дунёга келтириш, уларни комил инсонлар этиб тарбиялашдек вазифани ҳам бирдек уддаламоқдалар. Айниқса, оилалар мустаҳкамлигини таъминлашда уларнинг роли беқиёс эканлигини ҳеч нарса билан тенглаштириб бўлмайди.

Уй бекаси бўладими, бирор касб-ҳунар соҳибаси бўладими хотин-қизларимизнинг саранжом-саришта, уқувлик, билимли, тадбиркор, тежамкор ва латофатли бўлишлари муҳимдир. Ана шундай фазилатларга эга бўлган аёлларимиз ҳаётда асло қоқилмайдилар.

Қайсики, оила соҳибаси илмли бўлса, ана шу оилада маънан етук, ақлан ва жисмонан соғлом фарзандлар улғаяди. Бу албатта, жамиятимизнинг энг катта ютуғидир.

Юртимизда хотин-қизларнинг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий билимларини, тиббий, маданий саводхонлигини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганлиги уларнинг янада шижоатли бўлишларини таъминламоқда, фаолликка ундамоқда. Шу боис ҳам кейинги йилларда биргина тиббиёт соҳсини оладиган бўлсак, аёлларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан аҳолининг тиббий саводхонлиги бирмунча ортиб, хонадонларда соғлом турмуш тарзи шаклланиши юксалиб бораётганлиги кузатилмоқда.

Табиатан нозик, юксак дид ва латофат соҳибалари бўлган аёл зотига эътибор, меҳр-муҳаббат қанча юқори бўлса, унинг ҳаётга қизиқувчанлиги, интилиши ортади, жамиятнинг фаол кишисига айланади. Зеро, барча даврларда, барча юртларда аёлга берилган эътиборга қараб жамият тараққиётига баҳо берилган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, она Ватанимиз - Ўзбекистонда аёллар ҳамиша эътибор ва эъзозда. Айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш, малакали тиббий хизмат кўрсатиш баробарида олиб борилаётган ишлар ҳар қанча таҳсинга муносибдир.

Амалга оширилаётган ишларда биз - тиббиёт ходимларининг ҳам ҳиссамиз борлигидан беҳад мамнунмиз. Мамлакатимизда "Мустаҳкам оила йили" деб номланган жорий йилда муҳтарама опа-сингилларимиз, азиз фарзандларимиз соғлигини муҳофаза қилишда бор имкониятларимизни ишга солиб, астойдил меҳнат қиламиз.

Гавҳарой НУРИТДИНОВА,

Минурахон БОЗОРОВА,

Мавлудахон СОЛИЕВА.

Андижон давлат тиббиёт институти ўқитувчилари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди