Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 12.01.2012

ҚУТЛОВ

Камтарин ижодкор

Камтарин шоир Суҳайлий(Қоражон Қодиров) 1937 йилда Андижон тумани, Храбек қишлоғида туғилган. Андижон давлат педагогика институтининг ўзбек тили ва адабиёти факультетини тамомлаб, узоқ йиллар қишлоқ мактабларида ёш авлодга таълим-тарбия берган. Ҳозир нафақада.

Ижодкор муаллим деярли 50 йилдан буён матбуот нашрларида ўз шеърлари билан қатнашиб келмоқда.

Қ. Қодировнинг "Сен бир гулсан" ва "Истиқлол қўшиқлари" номли китоблари чоп этилган.

Таҳририятимиз шоирни қутлуғ 75 ёши билан барча газетхонлар номидан муборакбод этади.

ЗАМОНАМИЗ ҚИЗЛАРИ

Замонамиз қизлари куйдирмажонга ўхшар,

Чақнаб турар кўзлари шўхи жононга ўхшар.

Бир-биридан чиройли, ширин-шакар сўзлари,

Бўйлари сарв, шамшод, садда райҳонга ўхшар.

Турли-туман йигитлар балки уларга ёқмас,

Дилларида мустаҳкам аҳду паймонга ўхшар.

Йигитларни куйдириб, мафтуну масрур айлар,

Нигоҳлари сеҳрли, сирли қопқонга ўхшар.

Озод ва ҳур Ватанда ўйнаб-кулиб яшнайди,

Рақс, қўшиқ шайдоси, ширин хушҳонга ўхшар.

Ҳавас бирлан қарайди Суҳайлий шўх қизларга,

Қалбида бор пок севги, аммо ниҳонга ўхшар.

СУҲАЙЛИЙ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди