Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

Изланувчан, ташабускор маслаҳатчи

Табиат аёл зотига шундай сифат ва фазилатлар берганки, уларни таърифлаб, эътироф этиб адоғига етолмайсан. Улар меҳрибон ва мушфиқ, оқила ва тадбиркор, ораста ва чаққон, иродали ва сабрли, изланувчан ва ижодкор...

Балки шунинг учун ҳам улар табиатнинг буюк мўъ-жизаси саналади. Аёллар мана шу сифатлари учун ҳам қадрланади.

Аёлларнинг оила ва жамиятдаги ўрни, мавқеини кўтариш, уларга маънавий-ҳуқуқий, психологик ёрдам бериш, диний ва дунёвий билимларини оширишга кўмаклашиш, маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштиришда маҳалла маслаҳатчисининг хизматлари беқиёс.

Биз ҳикоя қилмоқчи бўлган аёл маслаҳатчи деган шарафли номга муносиб бўлолганлардан.

Муҳаррамхон Мамадалиева - Жалақудуқ тумани, Бештол ҚФЙ, Бештол МФЙнинг диний маърифат, маънавий-аҳлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси. У бу вазифада 2004 йилдан буён фаолият кўрсатиб келади.

Муҳаррамхон опа маслаҳатчи этиб сайланганидан сўнг ўз иши ҳамда ваколати доирасига кирадиган вазифаларни чуқур ўрганди. Фаолияти давомида хотин-қизлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, норасмий ғоялар таъсирига тушишнинг олдини олиш, оила ва никоҳ масалаларининг қонунийлигини таъминлаш, аҳолининг ҳуқуқий, сиёсий, ижтимоий-маданий саводхонлигини ошириш, маънавиятини юксалтириш каби вазифаларни аъло даражада адо этиб келмоқда.

Асли Жалақудуқнинг Ғозичек маҳалласида туғилиб ўсган Муҳаррамхон Тошкент давлат маданият институтининг режиссёрлик факультетини тамомлаган. Дастлаб туман маданият уйида турли вазифаларда ишлади. Тумандаги байрам ва тадбирларни уюштириш, сценарийларини ёзиш, ўтказиш ишларида алоҳида хизмат кўрсатади. Унинг ҳам замонавий, ҳам миллий руҳдаги қизиқарли ва мароқли тадбирлари кўпчиликка маъқул бўлди.

Муҳаррамхоннинг тўплаган ҳаётий тажрибалари кейинги фаолиятида қўл келди. У ўзининг илғор фикрлари, янги ғоялари, таклифлари ва касбий маҳорати билан халқ орасига кириб бориб, улар ҳаётига алоҳида мазмун бағишлади. "Мактаб - оила - маҳалла" концепциясини мустаҳкамлашга, маданий ва спорт тадбирларини ўтказишга алоҳида эътибор қаратди.

- "Мустаҳкам оила йили"да биз маслаҳатчиларнинг масъулияти ортади, - дейди М.Мамадалиева. - Чунки биз, асосан, оилалар билан ишлаймиз. Оилалардаги маънавий муҳитни яхшилаш, уларнинг тинчлиги, соғлигини мустаҳкамлашда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда янада фаолроқ иш олиб боришимизни тақозо этади.

Оилаларнинг равнақ топишида, аввало, отанинг роли катта. Эркаклар ўз масъулиятларини ҳис этсалар, оила манфаатларини кўпроқ ўйласалар, оилалар мустаҳкам, фарзандлар соғлом, баркамол бўлиб, жамиятимизда фақат олға силжиш бўлар эди.

Мустаҳкам, барқарор оилаларни шакллантиришда қизларни турмушга тайёрлаш, эрта турмушга бериш ҳолатларининг олдини олиш борасида учрашувлар ташкил этяпмиз. Қизларни эрта турмушга бериш, қариндош-уруғлар ўртасидаги никоҳнинг салбий оқибатларини, аввало, оналарга тушунтир-япмиз.

Ўз ишининг билимдони, изланувчан, ташаббускор опа учун ўтган 2011 йил унутилмас, ютуқларга бой бўлди. У "Энг намунали маслаҳатчи" кўрик-танловининг вилоят босқичида биринчи, республика босқичида фахрли иккинчи ўрин соҳибаси бўлди. Унинг бундай шарафга эришишида, аввало, оиласи, турмуш ўртоғи Акромжон ака, қолаверса, маҳалла аҳли унга куч, далда бўлди. Андижонлик аёллар шаънини республика босқичида ҳимоя қилиш унга осон кечмади. Натижалар эълон қилинганида биринчилар қатори унинг ҳам номи эътироф этилгани қувонарли бўлди. Ғолиблик суруридан масрур маслаҳатчи яна янги куч-ғайрат ва азму шижоат билан ишлашга аҳд қилди. Ахир, мана шу юксак даража ва ютуқни сақлаб қолиш, бундан-да сарбаланд чўққиларни кўзлаб яшаш ва меҳнат қилиш ҳам масъулиятдир.

Оиласидаги 4 нафар фарзанди эса, онасидек фаол, ташкилотчи ва билимли бўлишга интилмоқдалар. Фарзандлари камолини кўраётган маслаҳатчи опа ўз ҳаётидан шукроналик ҳиссини туйиб яшамоқда.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди