Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

2012 ЙИЛ - "МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

Оила - муқаддас даргоҳ

Оила муқаддаслигини бугун ҳар бир ватандошимиз англаб етмоқда, десак муболаға бўлмайди. Чунки "муқаддас" сўзининг замирида қанчалик катта масъулият ҳисси ётиши ҳаммамизга маълум. Зеро, ватанпарварлик, бурчга садоқат, каттага ҳурмат, кичикка иззат каби олижаноб туйғулар авваламбор оилада вужудга келади ва инсоннинг эзгу фазилатлари, дунёқараши, ҳаётга бўлган муносабати дастлаб оилада шаклланади.

Оила - муқаддас даргоҳ. Уни мустаҳкамлаш учун турли нопок ишлардан йироқ бўлиш, хусусан, фарзандларни ҳалол йўл билан боқиш, тўғри тарбиялай олиш муҳимдир. Тарихдан бизга маълумки, яхши оилада ўсиб-улғайган фарзандлар ўзи туғилиб ўсган оилани янада юксалтиришга, бунинг замирида эса жамиятнинг юксалишига сабаб бўлганлар. Шуни теран англаган муҳтарам Президентимиз истиқлолимизнинг дастлабки кунлариданоқ оилага, унинг жамиятдаги нуфузини кўтаришга алоҳида эътибор қаратиб келмоқда. Унинг "Бизга тинчлик ва осойишталик керак. Биз ҳар бир оиланинг тинч-тотув яшаши тарафдоримиз ва шунга интилаётган, шуни таъминлаётган сиёсатни қўллаб-қувватлаймиз", деган сўзлари оила тўғрисида ғамхўрлик қилиш, керак бўлса, бу вазифа муҳимлиги билан давлат сиёсати даражасига кўтарилишини ифода этади.

Дарҳақиқат, биз Президентимиз айтганларидек, "Озод ва обод ватан, эркин ва фаровон ҳаёт пировард мақсадимиз" шиори остида келажак авлодга озод ва ҳур ватан қолдирмоғимиз даркор. Бунинг учун эса оилалар мустаҳкамлигига алоҳида эътибор қаратилиши лозимдир. Бу борада халқимиз кишилари аҳоли даромадини ошириш, ёш оилаларни уй-жой билан таъминлаш, тадбиркорлик, касаначилик, ҳунармандчилик ва оилавий бизнесни ривожлантиришга қаратилган ҳукумат қарорларини ҳамда мақсадли ишлаб чиқилган давлат дастурларини ҳаётга татбиқ қилиб келмоқдалар. Натижада, мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда аҳоли даромадлари йилдан-йилга ортиб бормоқда. Оилавий бизнес турлари кўпайиб, оилаларнинг тўкинлиги ва фаровонлиги таъминланмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, муҳтарам юртбошимиз томонидан 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши мамлакатимиз аҳолисининг фаровон турмушини таъминлашда яна бир ғам-хўрлик намунаси бўлди. Ҳа, оилани мустаҳкамлаш - авлодлар давомийлигини таъминлаш демакдир. Бу эса барчамизнинг наинки, асосий вазифамиз, балки инсонийлик бурчимиздир.

Меҳринисо АСҚАРОВА,

Андижон машинасозлик институти талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди