Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

Маҳаллам - Ватанимдир

Дарҳақиқат, маҳалла Ватан ичра кичик ватан ҳисобланади. Зеро, Ватан тараққиёти, унинг гуллаб-яшнаши, ёшларимизнинг ҳар томонлама баркамол, ўқимишли, доно ва албатта, бахтли бўлиб вояга етишларида маҳалланинг ўрни беқиёс.

Халқимизда "Бир болага етти маҳалла - ота-она", деган пурмаъно мақол бор. Унинг замирида катта маъно мужассам. Келинг, шу ўринда оила, маҳалла, Ватан равнақи, маҳалла ва маҳалла катталарининг ёш авлод тарбиясидаги ўрни хусусидаги фикр-мулоҳазаларимиз билан ўртоқлашайлик.

Аввало, маҳалланинг катталари ҳақида бир оғиз сўз айтайлик. Маҳаллани маҳалла қиладиган, унинг яхши-ёмон кунида ҳам кўпчиликка далда бўладиган, одамларни яхши, эзгу ниятларни амалга оширишга ундайдиган бир неча устуни бўлади. Улар маҳалла фуқаролар йиғини раиси, маҳалланинг бой-бадавлат, обрўси каттаси, маҳалланинг диний уламоси, шунингдек, диний-маърифий, дунёвий илмлардан хабардор маслаҳатчисидир. Маҳаллада яшовчи ҳар бир инсон борки, улар ортидан эргашади, уларга тақлид қилади.

Шу ўринда юртбошимизнинг қуйидаги сўзларини таъкидлаб ўтиш жоиз: "Маҳалланинг ҳар қандай масалани ечишга қурби етади. Нега деганда, энг адолатли муҳит, энг адолатли ижтимоий шароит, вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин. Ҳеч бир корхона, ҳеч бир давлат идораси ёки жамоат ташкилоти бу борада маҳалла билан тенглаша олмайди".

Шундан кўриниб турибдики, жуда кўп муаммолар: маҳалла ободончилиги, унинг ижтимоий, сиёсий муаммоларини ҳал этиш, ёшлар тарбияси, маънавий-маърифий, маданий-ахлоқий ишлар маҳаллада ўз ижобий ечимини топади. Бунинг учун юқорида тилга олиб ўтган маҳалланинг устунлари ҳисобланмиш МФЙ раиси, маҳалланинг тадбиркор-ишбилармони, бой-бадавлат кишиси, ҳурматга сазовор оқсоқоли, уламо-ю, маслаҳатчиси бу борада барчага ибрат бўлиши лозим. Улар юзага келган муаммоларни ҳал қилишда, янгиликларни жорий этишда асло адашмасликлари керак. Агар улар адашдими ёки ўй-фикрларига таъмагирлик, иккиланиш каби иллатлар соя солдими, улар маҳаллани олдинга етаклай олмайди. Ёшлар эса уларга қараб иш тутади. Бу эса парокандалик, бебошлик, сен менга тегма, мен сенга тегмай, қабилида иш тутишга олиб келади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, маҳалладаги ҳар қандай иш ўзаро маслаҳат, фикрни бир жойга жамлаган ҳолда ҳаракат қилишга боғлиқ. Бу борада биз юқорида таъкидлаб ўтган маҳалланинг обрў-эътиборли кишилари ибрат кўрсатиб, чин дилдан ишлашлари керак. Улар элга қайишса, демак, ёшлар ҳам уларга эргашади. Агар улар кибрга берилишса, ёшлар ҳам шундан андоза олади.

Бу йўлда ишлар қатъий ва рисоладагидек олиб борилса, натижалар ҳам кўнгилдагидек, балки биз кутгандан-да зиёдароқ бўлишига асло шубҳа йўқ.

Хўжамберди ЁҚУБОВ,

Ўрта Шаҳрихон ҚФЙ

"Янги маҳалла" маҳалласи,

меҳнат фахрийси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди