Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

ТАРБИЯ ВА МАЪНАВИЯТ

Онанинг қизига насиҳатлари

Қадимда араб қабила бошлиқларидан Авф ибн Мил-ҳам исмли киши бўйи етган қизи Умму Инасни қабила пешвозларидан бирига турмушга беришга қарор қилган эди. Милҳамнинг хотини Умома ўзга хонадонга узатилаётган қизини қаршисига ўтқазиб, ушбу қимматли насиҳатларни баён этган:

- Кел, сенга баъзи насиҳатларни айтайин. Уларни яхшилаб ўрганиб, амал қилсанг, умр бўйи роҳатда яшайсан. Умр йўлдошинг билан ҳеч қачон муносабатинг бузилмайди. Бу дунёда бахтли ҳаёт кечирганинг каби, охиратда ҳам саодатга эришасан.

1.Қаноатли бўл! Яъни, умр йўлдошинг келтирган озиқ-овқат, кийим-кечакнинг ҳаммасини мамнуният билан қабул қил. Чунки, қаноат қалбга ҳузур-ҳаловат бағишлайди.

2. Айтилаётган гапларни доимо диққат билан эшит ва ҳамиша итоатда бўл. Турмуш ўртоғинг билан ҳамфикр ва якдил бўлишга ҳаракат қил.

3. Турмуш ўртоғинг кўзи тушиши мумкин бўлган ҳамма жойга эътибор бер, шундай қилки, унинг кўзи зинҳор ножўя ҳолатларга тушмасин.

4. Ёмон ҳид чиқиши эҳтимоли бўлган нарса ва ерларга диққат қил. Уларни топиб, тозала. Уйингда ҳар доим хушбўй ҳидлар таралиб турсин.

5. Шуни яхши бил: тозалик ва латофат сувга боғлиқ. Ҳар қандай нарса сув билан тоза бўлади. Уйда сувларнинг тоза туришига аҳамият бер.

6. Эрингнинг овқатланиш соати билан уйқу вақтига диққат қил. Овқатни ҳамиша унинг одати бўйича тайёрла. Чунки очлик кишини тажанглаштиради, уйқусизлик эса хафаликка сабаб бўлади.

7. Уйингдаги мол-мулк ва жиҳозларни эҳтиёт қил, бу нарса сенинг ишбилармонлигингни кўрсатади.

8. Эрингнинг яқинларига чиройли муомалада бўл. Бу нарса эса сенинг яхши уй бекаси эканингни билдиради.

9. Умр йўлдошинг сирларини зинҳор бировга айтма. Агар сирларини атрофга ёядиган бўлсанг, эринг сендан ранжийдир.

10. Турмуш ўртоғингни ҳурмат қил, буйруқларини бажар. Гап қайтариб, унга қарши чиқма. Эринг ғамгин ва хафа бўлган вақтида ўзингни хурсанд тутма, унинг ғам-ташвишига шерик бўл. У хурсанд бўлса, сен ҳам шундай кайфиятда бўлишга ҳаракат қил.

Қисқаси, қизим, эрингга қанчалик ҳурмат ва итоат этсанг, шунчалик суюкли бўласан. Қанчалик рози қилсанг, шунчалик муҳаббат кўрасан.

Минурахон БОЗОРОВА тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди