Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

ТАБИАТ ВА ИНСОН

Она табиатни асрайлик

Табиат - мўъжизакор, сиру синоатларга бой. Табиат инсон учун, одамзотнинг чиройли яшаши учун жуда кўп неъматлар инъом этади.

Дарҳақиқат, табиат бизга битмас-туганмас бойлик беради. Сув, тупроқ, дарахт, бизга доимо заррин нурларини сочиб турувчи қуёш, ой, оппоқ булутли само, дарёлар, гуллар ва гўзал манзаралар. Буларнинг бари табиат томонидан инсонга берилган бебаҳо неъматлардир.

Чуқур ҳаёлга ботган инсон оқиб турган зилол сувга тикилади. Ҳаётдан чарчаган, ноумид бўлганлар эса дарахтларга ва кўкка умид билан қарайди.

Дарахтлар... Гўё инсонга ҳаёт бахш этади, қалбига эса чексиз орзу-умидларни муҳрлайди. Мусаффо осмон... Кимдир ҳаёт синовларига бардош бера олмай кўзидаги умид ёшлари билан кўкка боқади. Шунда узоқ самога термулган инсон чарчоқлари чиқиб кетаётганини ҳис қилади.

Демак, она-табиат инсондан ҳаётдаги қийинчиликларни аритади. Ҳаёт бизга ана шундай мафтункор табиатни, бебаҳо неъматларни бахш этган экан, улардан оқилона фойдаланишимиз шарт. Бу фоний дунёда ҳеч ким абадий қолмайди. Бу табиат неъматларида келажак авлодларнинг ҳам ҳаққи бор. Шундай экан, муқаддас она заминни асраб-авайлаб, авлодларга безавол етказайлик.

Динора ЗАЙНОБИДДИНОВА,

академик лицей талабаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди