Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

ТАЪРИФ

Аёл жасорати

Она... Мана шу сўз замирида олам-олам маъно яширин. Она бу ҳаёт чироғи. У туфайли олам мунаввар, юртлар обод, қалблар покдомондир. Унинг жасоратию садоқати ҳар қандай қаҳрамонликдан ҳам устун туради. Она деб фақатгина фарзандни дунёга келтирган аёлни эмас, балки мурғак гўдакка меҳр бериб, уни вояга етказган, қайта ҳаёт бахшида этган аёлни ҳам тушунсак бўлади.

Мен таниган инсон тўрт фарзандга меҳр берди. Улар учун умрини фидо қилди. Ҳаётининг энг гўзал онларини мана шу тўрт мурғак дилга бахшида этди. У 29 ёшгача турмушга чиқмади. Гарчи бу болаларни ўзи дунёга келтирмаган бўлса-да, то улар ақлини танигунларича уларга оналик қилди. Шундай меҳр бердики, бу туйғу болаларни бир умрга унга ипсиз боғлаб қўйди. Ҳозир эса турмушга чиққан, икки нафар шириндан-шакар фарзанди ҳам бор.

Она ўз фарзандини авайлаб-асраб, вояга етказади. Емай-едириб, киймай-кийдириб ўстиради. Улар вақти келиб ҳаётдаги ўз ўрнини топа олса, онадан бахтиёр инсон бўлмайди, албатта.

Она - меҳр қасрининг маликаси, ҳаёт уммонининг мусаффо томчиси, оила деб аталмиш беғубор масканнинг гўзал бекасидир. Унга қанча таъриф берсак, шунча кам. Она ўз фарзандига меҳр берар экан, унинг оқилу доно бўлишини жуда-жуда истайди. Аёлнинг энг буюк мақоми ҳам бу Оналикдир. Ҳаттоки ҳадису шарифларда "Жаннат - оналар оёғи остидадир" деб бежиз айтилмаган. Шундай экан, биз уларни асраб-авайлашимиз, эъзозлашимиз керак.

Қаҳрамонимнинг аёллик матонати ва жасоратини қоғозга туширар эканман, қалбимни ҳаяжон, қўлимни титроқ босди. Чунки бу аёлнинг жасоратини ўйлаб туриб, яна бир бор бу дунёнинг мустаҳкам пойдевори аёл эканини тушундим.

Битикларим сўнггида эса унга ота-онасининг суюкли фарзанди, болаларининг меҳрибон онаси, турмуш ўртоғининг вафодор ёри ва ана шу тўрт фарзанд юрагининг бир парчаси бўлиб қолишини Яратгандан тилаб қоламан.

Маҳфуза ВАЛИХОНОВА,

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди