Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

Арктикадаги оқим билан силжувчи станциялар

Шимолий яримшарнинг шимолий муз океани, Шимолий Америка ва Евразиянинг қутб доирасигача бўлган қисмларини қамраб олган ҳудуди Арктика деб аталади. Унинг майдони ороллари билан биргаликда 27 миллион квадрат километрни ташкил этади.

Арктика сайёрамиздаги иқлимни белгиловчи ҳудуд ҳисобланади. Шу боис, бу ерда қутбшунослар навбатма-навбат яшаб, илмий-тадқиқот ишларини олиб борадилар. Мазкур тадқиқотлар Ер юзи ҳудудларида иқлимнинг қандай ўзгаришини башорат қилиши учун ниҳоятда зарурдир.

Арктикадаги музликлар устида оқим билан силжувчи дастлабки станция - "Шимолий қутб -1" ("СП-1") 1937 йил 25 майда барпо қилинган. Қатъиятли географ - тадқиқотчи Иван Папанин етакчилигидаги экспедиция "СП-1" да тўққиз ой яшаб, илмий изланишлар олиб борган. Шу давр ичида муз остидаги станция икки минг километрдан кўпроқ масофага силжиган. "СП-1" аъзоларидан тўрт киши қатъияти ва самарали тадқиқотлари учун Қаҳрамон унвонига сазовор бўлишган.

Мана, етмиш беш йилдирки, Шимолий қутб доирасида тадқиқот станциялари мунтазам иш олиб бормоқда. 2011 йил октябрь ойидан Арктикада навбатдаги "СП-39" иш бошлади. Бу станцияда ишловчи қутбшуносларни Ер чўққисидан 670 километр беридаги манзилга "Россия" атом музёрари етказиб қўйди.

Оқим билан силжувчи станция "бинолари" ўртасига иситгич материал қўйиб тайёрланган ёғоч жуфтламали уйлар яхлит муз устида тикланган. Ҳар бир уйда экспедициянинг икки-уч аъзоси яшайди ва тадқиқот ишларини олиб боради.

"СП-39"нинг бошлиғи Александр Ипатовнинг таъкидлашича, экспедиция таркибидаги ўн олти ходимнинг барчаси масъулиятни ва илмни қадрлайдиган кишилар. Улар муз устида яшашнинг қалтислигини ҳам доим ҳис этиб турадилар. Негаки, станция ўрнатилган муз ёрилиши ёки емирилиши ҳам мумкин. Шундай пайтда ҳамжиҳат сафарбарлик ниҳоятда зарур. Бундай фавқулодда ҳолатда уйларни зудлик билан кўчириш талаб этилади...

Озгина қийинчилик ва қалтислик борлигига қарамай, "СП-39"да яшаш ва ишлаш учун имкониятлар етарли. Озиқ-овқат маҳсулотлари олти ойга етарли миқдорда олиб келинган. Фақат ходимлар оқ айиққа дуч келишдан эҳтиёт бўлишлари даркор. Бу йиртқич хавфли. Очиқ жойда ундан қочиб қутулиш қийин. Оқ айиқни отиб ўлдириш ҳам мумкин эмас, у "Қизил китоб" га киритилган. Шунинг учун уни итлар ёрдамида ёки ракетникдан мушак отиб ҳайдалади, холос. Экспедициядаги "Дик" ва "Арчи" лақабли итлар шундай халоскорлик вазифасини ўтайдилар.

Маҳмуджон НОРХЎЖАЕВ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди