Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 26.01.2012

ТАБИАТ НЕЪМАТЛАРИ

ТУРП- ШИФОБАХШ НЕЪМАТ

Турпда бир қатор хасталикларга шифо бўладиган хусусиятлар мавжуд. У С витаминига бойдир. Турп ҳазм бўлиш жараёнини яхшилайди, организмдан ортиқча хилт ва холестеринни чиқариб юборишга ёрдам беради. Бу сабзавотнинг шарбати жигарни, ўт пуфагини, ошқозон ости безини ва лимфаларни даволаш учун яхшигина воситадир. Асал ёки шакар билан тенг миқдорда олинган шарбати кўк йўтални даволайди. Юқори нафас йўллари шамоллашида, бронхитда балғам кўчирувчи восита сифатида қўллаш мақсадга мувофиқ.

Турпнинг шарбати ревматизмда, подаграда, миозитда, невритда, радикулитда ташқи томондан қўлланилади. Қирғичдан чиқарилган турп ва унинг шарбати йиринг-ли яра ва жароҳатларнинг битишига кўмак беради.

Бироқ, ундан фойдаланишда мавжуд кўрсатмаларга эътибор қаратиш зарур. Уни буйрак касалликларида, ошқозон - ичак тизими шамоллаганда, яллиғланишда истеъмол қилиб бўлмайди. Юрак касалликларида эса ундан эҳтиёткорлик билан фойдаланиш лозим.

Айтиш жоизки, турп шарбати билан организм тозаланганда, киши ортиқча вазндан ҳам қутилиши мумкин. Амалиётда турп шарбатини истеъмол қилганлар 8 - 15 килограммгача озишгани кузатилган. Бундай муолажадан фойдаланишда шифокорлардан маслаҳат олиш фойдадан ҳоли бўлмайди.

Муҳайё МИРЗАКАРИМОВА,

Асака тиббиёт коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди