Пазанда маслаҳати
ҚОВОҚЛИ ШИРГУРУЧ
Керакли масаллиқлар: 100 гр. қовоқ, 50 гр. гуруч, 150 гр. сут, 150 гр. сув, 10 гр.дан шакар ва туз.
Тайёрланиши: Қовоқни тозалаб, ўртача тўртбурчак шаклида тўғрайсиз. Кейин гуручни ювиб, қовоқ билан қайнаб турган сувга соласиз. Қайнаб чиққанидан сўнг сут қуйиб, 30 дақиқа давомида пиширасиз.
Пишишига озгина қолганда туз ва шакар қўшасиз. Таомни дастурхонга тортишдан аввал устига сариёғ соласиз.
|