Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 02.02.2012

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР

ФЕРУЗАНИНГ ИНТИЛИШЛАРИ

Андижон туманидаги Орол педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати бошланғич ташкилоти етакчиси Ферузахон Юнусалиева ташаббускор, ўткир зеҳнли, билимга чанқоқ, изланувчан ёшлардан бири.

Адабиёт оламига ўткир қалами, таъсирчан сўзлари билан кириб келаётган бу ёш ижодкорнинг ижод намуналарида халқона оҳанглар, ўзига хослик яққол кўриниб туради. Унинг ижод намуналари республика ва вилоят даврий нашрларида чоп этилган.

Бадиий ижод билан биргаликда жамоат ишларида ҳам ташаббускор бу қиз ўзи меҳнат қилаётган коллеж ёшларини атрофига жипслаштира олган. Ўқувчиларнинг миллий истиқлол ғоялари руҳида таълим-тарбия олишида унинг ҳам хизматлари бор. Коллежда, туман, вилоят миқиёсидаги тадбир ва танловларда фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни эгаллаган. 2010 йили "Ўчмас онлар" номли шеърий тўплами "Фарғона" нашриётида нашрдан чиқди. "Ҳуқуқ билимдонлари-2011" кўрик-танловининг Республика босқичида Андижон вилоятининг "Андижон учқунлари" жамоаси таркибида 2- ўринни эгаллади. 2011 йил ёш қаламкаш учун омадли келди. У "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил" эсдалик нишони билан тақдирланди.

Келажакка теран нигоҳ ила боқаётган, шижоатли ва шу ўринда чеҳрасида ўзбекона ҳаё ва ибо ифодаси барқ уриб турган бу истеъдод соҳибасининг орзу-умидлари бисёр. Шулардан бири Зулфия номидаги давлат мукофотига сазовор бўлишдир. Шеърият осмонининг умидли юлдузларидан бири Феруза Юнусалиева ўз олдига қўйган мақсадларига етишишига ишонамиз.

ОРЗУЛАРИ ОСМОН ҚИЗ

Саидабону Абдусаломова 1996 йилда Олтинкўл туманида туғилган. Андижон давлат университети қошидаги 4-сон академик лицейи хорижий филология йўналишининг 1- босқич ўқувчиси.

Саидабону ёш бўлса-да, ташаббускорлиги ва интилувчанлиги билан тенгдошларига ибрат бўлиб келмоқда. Ўз она тилидан таш-қари рус, немис ва инглиз тилларини севиб ўрганади. Шу баробарида шеъриятга ҳам ихлоси баланд. У ўзининг серқирра ижодида покиза муҳаббат, садоқат, вафо, она-Ватан, яшаб турган муқаддас замин гўзалликлари, мустаҳкам иймон ва эътиқод, шукроналикни акс эттиради. Ёш қаламкашнинг ижод намуналари қатор газеталар саҳифаларидан ўрин олган.

Ёш ижодкорнинг 2011 йили "Андижон" нашриётида чоп этилган "Мажнунтол" номли илк шеърий тўплами барчага манзур бўлди.

"2010 йилнинг энг фаол китобхони" кўрик-танловининг туман, вилоят ва республика босқичларида фаол иштирок этиб, фахрли 1-ўринни эгаллади. Республика "Камалак" болалар ташкилоти томонидан "Ватан, дўстлик ва халқпарварлик учун" шиори остида ўтказилган анъанавий IX анжуманида фаол иштирок этганлиги учун "Камолот" ЁИҲ Марказий Кенгаши сертификати, 2011 йили Академик лицей, касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг ижтимоий фанлар бўйича III босқич вилоят олимпиадасида немис тили фани бўйича қатнашиб, фахрли 1-ўринни эгаллади.

- Мақсадим, - дейди Саидабону Абдусаломова,- келажакда немис тили бўйича таржимон бўлиш. Ўзбек шеърияти намуналарини немис тилига таржима қилиш орқали адабиётимиз ривожига ҳисса қўшиш.

Ёш қаламкаш, изланувчан талаба Саидабону Абдусаломовага келажакда эл суйган ижодкор бўлишини тилаймиз.

КЕЛАЖАККА ИШОНЧ

Матлуба Мўминова 1991 йилда Андижон туманида туғилган. Ҳозирда Андижон давлат университети физика-математика факультетининг 2- босқич талабаси.

Матлуба аниқ фанлар бўйича мутахассис бўлишга астойдил бел боғлаган.

- Севимли ишим билан бир кун шуғулланмасам, -дейди Матлуба, - азиз бойлигимни йўқотиб қўйгандек бўламан. Математика, физика фанларига қизиқишим қанчалик кучли бўлса, шеъриятга ошуфталигим, адабиётга муҳаббатим чексиз. Шунинг учун ҳам кўп вақтимни ижодга, шеъриятга бағишлайман.

Ижодида ёшлик, ота-она меҳри, қишлоқ ҳаёти, она Ватанга муҳаббат каби туйғуларни мадҳ этган. Айни пайтда "Бахт чизгилари" номли шеърий китобини нашрга тайёрламоқда.

Матлуба ижодкор сифатида ўтказилиб келинадиган кўплаб тадбирларда фаол иштирок этиб келмоқда. "Шаҳрихонсой мавжлари-2011" водий ёш ижодкорлари анжумани ғолиби сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими томонидан Фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Ҳозирда инглиз тилини мукаммал эгаллаш ҳаракатида. Миллий амалий санъат намуналаридан зардўзлик, миллий ва замонавий либослар дизайни ҳамда тўқувчиликка ҳам меҳри ўзгача. Изланувчан талаба спортнинг сузиш тури билан мунтазам шуғулланиб келади. Ўтган йили Ўзбекистон мустақиллигининг 20 йиллигига бағишлаб "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!" шиори остида ўтказилган спорт мусобақасида сузиш бўйича 1-ўринни эгаллади.

Серқирра иқтидор соҳибаси Матлуба Мўминовага келгуси фаолиятида омад ёр бўлсин.

Ойдиной ВАҲОБЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди