Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 02.02.2012

АЛИШЕР НАВОИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 571 ЙИЛЛИГИ ОЛДИДАН

Навоийни англаш - ўзликни англаш демакдир

Мустақиллик туфайли халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданий мероси, урф-одатлари ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, мустабид тузум даврида тақиқлаб қўйилган миллий ва диний қадриятларимизни улуғлаш имконига эга бўлдик.

Президентимизнинг "Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида" деб номланган китобини мутолаа қилар эканмиз, беихтиёр ана шу фикрлар хаёлимиздан ўтади. Дилимизда бизга ўзимизни, ўзлигимизни англаш йўлида ўзининг бор куч-билимини, ақл-заковатини аямасдан мардлик ва жасорат билан фидойилик кўрсатган Юртбошимизга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ҳисси янада ошади. Мана шундай дориломон кунларга етганимиз ва мустақилликдай энг улуғ ва азиз неъматдан тотиш бахтига мушарраф бўлганимиз учун қайта-қайта шукроналар айтгимиз келади.

Юртбошимиз буюк аждодларимизнинг хотирасини абадийлаштириш, уларнинг табаррук номларини тиклаш борасида жуда катта ишларни амалга оширди ва оширмоқда. Булар Президентимизнинг ана шу муҳтарам зотларнинг меросига ҳурмат билан қараши, уларнинг халқимиз тарихида муносиб ўрин тутганлигини ҳаққоний баҳолаганлигининг исботидир. Айниқса, буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони, ўзбек адабиётининг асосчиси бўлган Алишер Навоийга доимо ҳурмат-эҳтиром кўрсатиб келадилар. Турли нуфузли анжуманларда Навоий ҳазратларининг маданий меросини ўрганишга даъват этадилар. Буни мамлакатимизда Президентимиз ташаббуси билан 1991 йилни "Алишер Навоий йили" деб эълон қилинганлигидан ҳам билишимиз мумкин.

Давлатимиз раҳбарининг Алишер Навоийга бунчалар эҳтиром кўрсатишлари бежиз эмас. Боиси, Алишер Навоийнинг адабий мероси ҳар бир замон учун азиз ва мукаррамдир. Навоий ижоди туганмас ва бебаҳо хазина. Унинг ғоялари ҳамиша барҳаёт, жозибали сўзи ҳамон қалбларимизга нур бахшида этиб, олам-олам завқ бағишлаб, онгу шуурумизни маърифат нури билан бойитиб, юксак инсоний фазилатлардан сабоқ бериб келмоқда.

Навоийнинг она тилимизни ривожлантириш, унинг қадрини юксакларга кўтариш борасидаги ишлари биз учун ибратдир. Навоийнинг ҳар бир байти, достонлари, насрий асарлари, қилган амалий ишларию саховатлари биз учун ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади. Биргина адолат ғоясини олайлик. Навоий адолатпарварлик масаласини илмсеварлик, ҳақиқат ва муҳаббат масалалари билан биргаликда олиб қарайди. "Муҳаббати йўқ одамдан адолатни талаб қилиш қийин", дейди шоир. Навоий адолат деганда фақат шоҳлар эмас, балки барча инсонлар адолатли, инсофли ва диёнатли бўлиши ғоясини илгари суради.

Навоийнинг ҳар бир асари ҳаёт нафаси билан йўғрилган, ҳар бир фикри, мулоҳазаси ноёб ва жозибадор туркий сўзлар билан ифодаланган. Навоий адабиётимизнинг, адабий тилимизнинг асосчиси. Навоий ўзининг "Хамса", "Ҳазойин ул-маоний", "Муҳокамат ул-луғатайин", "Маҳбуб ул-қулуб" каби асарлари билан адабиётимиз ва тилимиз мавқеини юксакларга кўтарди. Навоийнинг комил инсон таълимотидан келиб чиқиб яратган Фарҳод, Ширин, Лайли, Мажнун, Баҳром, Дилором, Искандар каби тимсоллари бадиий гўзалликнинг энг гўзал намуналаридир. Навоийнинг асарлари жаҳон андозалари талаблари даражасида бўлиб, ўзининг жозибадорлиги ва ҳикматларга бойлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Навоий халқ, миллат тимсоли, халқимизнинг фахри ва ғуруридир. Хуллас, маънавиятимиз ифтихори бўлган Навоийнинг таърифу-тавсифига қалам ожизлик қилади. Биз Навоий асарларини қанча кўп мутолаа қилсак, шунча покланамиз, қалбимиз илм-маърифат нурлари билан янада чароғон бўлади.

Мамлакатимизда мустақиллик шарофати туфайли Навоий адабий меросини ўрганиш, унинг хотирасини абадийлаштириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилди. А.Навоий асарлари қайта чоп эттирилди. Навоийга аталган илмий рисолалар яратилди. Докторлик ва номзодлик ишлари ёқланди. Кўплаб шаҳар ва қишлоқларимизда Навоий номи билан аталувчи даргоҳлар бунёд этилди, катта-катта шаҳар ва қишлоқларимизда Навоийнинг ҳайкали ва асар қаҳрамонларига аталган ёдгорлик мажмуалари яратилди.

Юртбошимиз таъбири билан айтганда, мустақиллик шарофати туфайли ўз тақдиримиз, фарзандларимиз келажагини ўзимиз ҳал этиш имкониятига эга бўлдик. Ўз еримиз, бойликларимизга соҳиблик қила бошладик. Қисқа вақт ичида мустақилликнинг неъматларини тотиб кўрдик. Мустақиллик туфайли дунёга, жаҳонга юз тутдик. Қарийб юз йилдан бери ёпиб қўйилган чегаралар очилди, ватандошларимиз билан юз кўришдик. Буюк аждодларимиз, жумладан, Навоий ҳазратларининг муқаддас оромгоҳларини зиёрат қилиш имконига эга бўлдик.

Ҳа, Алишер Навоий каби инсонлар мангуликка дахлдордирлар. Уларнинг табаррук сиймолари эса ҳамиша барҳаёт.

Салима МИРЗАЕВА,

Андижон давлат университети Ўзбек адабиёти кафедраси мудири, филология фанлари доктори, профессор.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди