Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 02.02.2012

ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТХОНА

Савол беринг, жавоб берамиз

Саволларга Андижон вилояти адлия бошқармасининг ҳуқуқий маърифат тарғибот ишлари бўйича етакчи маслаҳатчиси Эльвира Гумерова жавоб беради.

Бўлажак келиним Навоий вилоятида яшайди. Ўғ-лим эса Тошкент шаҳрида ишлаб, доимий равишда рўйхатда туради. Биз фарзандларимизни Избоскан туманида никоҳдан ўтишларини хоҳлаймиз. Фарзандларимизнинг никоҳларини ушбу ҳудуддаги ФҲДЁ бўлимида расмийлаштириш мумкинми?

Х.Асқарова,

Избоскан тумани.

- Мумкин. Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 212-моддаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.04.1999 йилдаги 171-сонли қарори билан тасдиқланган "Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тўғрисида"ги Қоидаларнинг 75-бандига асосан, истисно тариқасида, агар ота-она ва никоҳ тузаётган ёшлар Ўзбекистон Республикасининг турли вилоят, туман ва шаҳарларида яшаб турган бўлсалар, ота ёки онанинг ёзма аризасига кўра никоҳ ота-онанинг яшаш жойидаги ФҲДЁ органида қайд этилиши мумкин.

* * *

Яқинда 17 ёшга тўламан. Ота-онам мени турмушга узатишмоқчи. Лекин мен ўқишимни давом эттириб, келажакда шифокор бўл-моқчиман. Никоҳ ёши қизлар учун неча ёш этиб белгиланган ва никоҳ тузишга мажбурлаш мумкинми?

О.Акбарова,

Шаҳрихон тумани.

- Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар учун 18 ёш, аёллар учун 17 ёш этиб белгиланган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 14-моддасига кўра, никоҳ тузиш ихтиёрийдир. Никоҳ тузишга мажбур қилиш тақиқланади. Никоҳ тузишга мажбурлаш, у ким томонидан бўлишидан қатъи назар, никоҳга кирувчилардан бири ёки ота-оналар, қариндош-уруғлар томониданми, қонунга биноан жавобгарликка тортишга, шунингдек, тузилган никоҳни ҳам ҳақиқий эмас, деб топишга асос бўлади.

* * *

Биринчи турмушимдан ажралганимдан сўнг 4 та фарзанди бор, аёли вафот этган одамга турмушга чиқдим. Ҳозирда эримнинг фарзандларини тарбиялаб келмоқдаман. Болаларни ўз фарзандларим сифатида расмийлаштириш тартиби ҳақида тушунча берсангиз.

Т.Жўрабоева,

Асака шаҳри.

- Ўзбекистон Республикаси Оила кодексининг 151-моддасига асосан, фарзандликка олишга фақат вояга етмаган болаларга нисбатан ва уларнинг манфаатларини кўзлаб амалга оширилиши кўрсатиб ўтилган. Фар- зандликка олиш васийлик ва ҳомийлик органи тавсиясига асосан, туман, шаҳар ҳокими қарори билан амалга оширилади. Сиз ҳам ўзингиз яшаб турган жойдаги васийлик ва ҳомийлик бўлимига ушбу масалада мурожаат этишингиз мумкин. Бунинг учун сиз турмуш ўртоғингиз билан маслаҳатлашган ҳолда васийлик кенгашига никоҳдан ўтганлигингиз ҳақидаги гувоҳномани ҳам тақдим этишингиз лозим.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди