Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 02.02.2012

МАЪНАВИЯТ

Дўстлик тори узилмасин

Дўстликнинг қадри баланд. Аҳдига содиқ дўстларнинг ҳар доим юзи ёруғдир.

...Кунларнинг бирида икки дўст йўлда кетаётиб бироз дам олишиб, нафасларини ростлаб олиш учун бир дарахт соясидаги майсалар устига ўтирдилар.

Уларнинг бири савдогар эди. У чўнтагидан бир дона олмани чиқариб, дўстига узатди. Мевани олиб, дўсти шундай иштаҳа билан ебдики, уни кўриб ўзининг ҳам иштаҳаси очилиб кетди.

Олмани еяётган дўстнинг чеҳраси шундай шодон эди, худди илк маротаба ширин мева еяётгандай, гўё... Буни томоша қилиб ўтирган савдогар:

- Қани, менга ҳам бер-чи. Шунчалар мазали эканми, бор вужудинг билан яйраб еяпсан? - деб, унинг қўлидан олмани олди. Бир тишлаб кўрди-ю, меванинг аччиқлигидан кўзларидан ёш чиқиб кетди.

Кейин дўстига юзланди ва деди:

- Эй дўстим, сен бу қадар бемаза мевани қандай единг?! Боисини тушунтириб бер менга.

- Эҳ, дўстим, - деб сўз бошлабди у. - Агар билсанг, шу ёшга киргунимча сен билан аҳил-иноқ, ҳамфикр, ҳамроҳ бўлиб яшаб келмоқдаман. Менга доим меҳр кўрсатдинг, яхшиликларинг беминнат. Бир дўст бўлса, шунчалик бўлади. Шу кунга қадар мени ширинликлар билан кўп сийлагансан-ку. Бир марта аччиқ аралашган мева бўлса, бу ҳам ўзинг билмаган ҳолда содир бўлди, ахир. Наҳотки, сенинг кўнглинг учун сабр қилолмасам?.. Менга берган мевани юзимда табассум билан истеъмол қилмаганимда, сен ранжиб қолишинг мумкин эди. Мен эса дўстлигимизга путур етиб қолмаслиги учун ҳамда хатоингни яшириш мақсадида шундай йўл тутдим...

Савдогар дўстини ўз бағрига тортиб, маҳкам қучоқлади. Ва дўст танлашда адашмаганини ҳис қиларкан, дили беҳад яйраб кетди.

Соҳиб САБРИЙ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди