Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 02.02.2012

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

ҒАМЗАМИКИН, ҲАЁМИКИН?..

"Менга уни қаратмаган ғамзамикин, ҳаёмикин?"

Ерга боқиб туришлари, билолмадим, ибомикин?

Кўзларимга ўт кўринди оқ шоҳидан либослари,

Тебранади майин-майин, тебратувчи сабомикин?

Кўксидаги майда сочин силаб турар бармоқлари,

Мендан азиз панжалари сочларига фидомикин?

Ўйнаб турар тилла балдоқ, уста заргар санъати деб,

Нур таратар ҳар томонга, олтинми ё зиёмикин?

Боқолмадим кўзларига боқмади у менга сира,

Гумон қилди дилим аста қарочиғлар қаромикин?

Гул шохидан узди бир гул нозиккина бармоғида,

Ҳидламади, ўйнаб турди, севгани шу хиномикин?

Дилин билмоқ ниятида сўз изладим бисотимдан,

Дилим деди: "Саломинг ҳам унинг учун бежомикин?"

Исмини сўрсам Раҳимий "эсланг" деди нозик кулиб,

Қолдим қараб орқасидан Зуҳромикин, Лайломикин?

Олимжон РАҲИМОВ.

ОИЛАМИЗ БЎЛАР МУСТАҲКАМ

Йилга ном берди юртбошим,

Белни боғланг, азиз юртдошим.

Янги йилга ташлаймиз қадам,

Оиламиз бўлар мустаҳкам.

Кексалар кўп қилсалар дуо,

Ҳосил бўлса ҳар не муддао.

Бўлмагаймиз ҳеч кимсадан кам,

Оиламиз бўлар мустаҳкам.

Фарзанд ҳурмат қилса отасин,

Ардоқласа, севса онасин.

Ҳаёт гўзал бўлса чинакам,

Оиламиз бўлар мустаҳкам.

Ўғлонлари бўлса мард-жасур,

Асло поймол бўлмаса ғурур.

Эл олдида бўлсалар бекам,

Оиламиз бўлар мустаҳкам.

Келинчаклар бўлса ораста,

Тотли таом қилса бирпасда.

Қайноналар бўлса зўр ҳакам,

Оиламиз бўлар мустаҳкам.

Қизлар бўлса шарму хаёли,

Ақли расо ҳамда зиёли.

Ўз қадрини билсалар ҳар дам,

Оиламиз бўлар мустаҳкам.

Ҳалол меҳнат қилсак юракдан,

Мурод ҳосил бўлса тилакдан.

Бўлсин десак нурафшон эртам,

Оиламиз бўлар мустаҳкам.

Тўрапошша МАҲСУДОВА,

Асака тумани.

ЎЗБЕКИСТОН

Кундан кунга очиб жамолинг,

Фарзандларда кўриб камолинг,

Олам ичра ошди аъмолинг,

Жоним менинг - Ўзбекистоним.

Тинчлик эрур асли шиоринг,

Жондай асрай номусу, оринг,

"Ватан" дея, улуғлай боринг,

Жоним менинг - Ўзбекистоним.

Тўкилмади беҳуда қонлар,

Сенга фидо бўлган ҳар жонлар,

Шодликларга тўлди бу кунлар,

Жоним менинг - Ўзбекистоним.

Ойдиной МУҲАММАДЖОНОВА,

Асака тумани.

ОҚҚУШ

Қаноти ёзилган бир қушман,

Бир кўнгил кишиси - дилхушман.

Булутлар бағрида ўйноқлаб,

Самода учаётган оққушман.

Ҳали уйғонмаган бир тушман,

Орзулар қатида сарҳушман.

Хаёллар ортида беркинган,

Самода учаётган оққушман.

Оламга эзгулик сочувчи,

Дунёга қалб билан боқувчи,

Мен ўша бахт йўлин очувчи,

Самода учаётган оққушман.

Маҳбуба СОБИРОВА,

Пахтаобод тумани.

ЯПРОҚҚА ДЕГАНЛАРИМ

Кўзларимга суртгим келди сизни сариқ

япроқлар,

Пирпиратиб сочар ерга бу дам ҳадсиз

титроқлар.

Безовталик ҳисларини туяман кузги

боғда,

Япроқ мендан умр қадрин, вақт баҳосин

сўроқлар.

Сариқ япроқ кўнгли тўлиб ястанади

пойимга,

Ҳўв тепада ёлғиз япроқ тушган менинг

кўйимга.

Бутоғида зорланади, бироқ кўнглин

узолмас,

Шаббодада хўб тебраниб, тушар ночор

ўйинга.

Эрта-индин бошланади қишнинг қор,

бўронлари,

Арирмикин бу япроқнинг ўкинчи,

армонлари.

Бутоғингни тарк этди-ку, ерга қўнган

япроқжон,

Кипригига инди ёшлар, йўқ сабру

имконлари.

Сариқ япроқ ҳижронларнинг ранги асли

сариқдир,

Унга боқиб ният қилдим, кунлар келсин

кўп ёруғ,

Лабларимга босиб уни бардошини

симирдим.

Висол онин қўмсаб хушнуд, мен

қайтадан туғилдим.

Гулшода ОХУНОВА, Бўз тумани.

МЕНИ ЁДДАН ЧИҚАРСАНГИЗ ҲАМ

Сизга сара гулларим тутдим,

Сиздан кутдим дардимга малҳам.

Дардларимни ичимга ютдим,

Мени ёддан чиқарсангиз ҳам.

Бахтим бўлиб қоларсиз, дедим,

Менга назар соларсиз, дедим.

Изингизга мунтазир эдим,

Мени ёддан чиқарсангиз ҳам.

Меҳрингизни топмоқчи бўлдим,

Ўчган ўтни ёқмоқчи бўлдим,

Эшигингиз қоқмоқчи бўлдим,

Мени ёддан чиқарсангиз ҳам.

Тунлар узун, тонглар отмади,

Юрагимда қуёш ботмади,

Изтиробда туз ҳам тотмадим,

Мени ёддан чиқарсангиз ҳам.

Балки қайтар дедиму, кутдим,

Ранжитдингиз, барин унутдим,

Умидларнинг қўлидан тутдим,

Мени ёддан чиқарсангиз ҳам.

Каримжон ЗАЙНОБИДДИНОВ,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди