Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№6 дан: 02.02.2012

ФИТНАДАН ЭҲТИЁТ БЎЛИШ - МЎЪМИННИНГ БУРЧИ

Ғийбат, чақимчилик, ёлғон сўзлаш, туҳмат, хусумат, дилозорлик, фисқу фасод инсонлар учун энг хатарли офатлардандир.

Чунки бу нарсалар тил сабабли бўлиб, у инсонлар орасини бузиб, турли низоларга, уруш-жанжалларга сабаб бўлувчи фитнадир. Фитна сабаб одамлар орасига адоват тушади, халқлар ўртасида душманлик алангаси ёқилади. Расули Акрам (с.а.в.) дебдурлар: "Ҳар бир уммат учун фитна бор. Умматимнинг фитнаси мол-дунёдир".

Фитнанинг катта-кичиги бўлмайди. Тил сабабли келувчи фитналардан ташқари мол-дунё ҳам, камбағаллик ҳам, ҳатто, аёллар ҳам фитнага сабаб бўлишлари мумкин.

Муоз ибн Жабал ўгитларининг бирида дебдурлар: "Очлик ва қийинчилик фитнаси билан имтиҳон қилиндингиз, сабр этдингиз. Мўл-кўлчилик фитнаси билан ҳам синалурсизлар. Мен сизнинг аёллар фитнасига учишингиздан кўпроқ хавотирдаман...".

Пайғамбаримиз Расули Акрам (с.а.в.) бу ҳақда дебдурлар: "Дунёдан ўтар эканман, эркак кишилар учун хотинлардан кўра зарарлироқ фитна қолдирмадим". Яна дебдурлар: "Фитначи (ғаламис) Жаннатга киролмайди".

Ҳузайфа ҳазратлари шундай насиҳат қиладилар: "Фитна қалбларда бош кўтарганда, қалбда бир доғ пайдо бўлади. Шундан сўнг унда фитнага нисбатан нафрат уйғонса доғ кетади. Кимки қалби фитнага дучор бўлган-бўлмаганини билмоқчи бўлса, қалбини тафтиш қилсин. Фитнадан эҳтиёт бўлсин. Ҳеч ким фитнага берилмасин. Аллоҳга қасамки, кимки фитнага юзланса, тошқин, сел ҳамма нарсани суриб кетганидек, фитна ҳам у кишини судраб кетади.

Фитна дастлаб ҳақ-рост қиёфасига ўраниб бошланади. Фақат ўртадан кўтарилгандагина унинг фитналиги тушуниб етилади. Ҳатто, сув қўшилмаган шароб ҳам фитна каби инсонлар қалбини алдаб, чалғита олмайди. Шундай замон келадики, сувга чўкаётган одам каби астойдил дуо-ниёз қилган кишигина фитнадан омон қолади, бошқа ҳеч ким қутула олмайди".

Фитначи одамларнинг иши - ҳамиша фисқ-фасоддир. Фитнага сабаб бўладиган омиллардан яна бири - ҳасад ва иғвогарликдир. Ҳасад шундай ўтдирки, агар тутаса, ҳўл-у қуруқ баробар ёнади. Бу оламда иғводан ёмон фитна йўқдир.

Ҳикоятда келибдурки, бир одам қул сотиб олаётганда, сотувчи: "Унинг бир айби бор: иғвогар", деб шариат юзасидан айбини айтиб сотди. Харидор: "Бунинг аҳамияти йўқ", деб сотиб олаверди. Бир неча кун ўтгандан сўнг, қул уй эгасининг хотинига: "Эринг бошқа аёлга уйланиш ниятида юрибди. Агар сен эринг ухлаётганда устара билан сочидан кесиб олсанг, у шаштидан қайтади", деб маслаҳат берибди. Хотин рози бўлибди.

Кечқурун эри келганида эса: "Хотининг сени ўлдириб, бош-қага турмушга чиқмоқчи. Кечаси ётганингда эҳтиёт бўл!" дебди. Кечқурун эр ўзини уйқуга солиб ётибди. Хотини устара билан эрига яқинлашганда, "Мени ўлдирмоқчилиги рост экан", деб бир уриб, хотинини ўлдириб қўйибди. Хотиннинг қариндошлари эрни ўлдирибдилар. Эрнинг қариндошлари хотиннинг қариндошларини ўлдирибдилар. Икки тараф бир-бири билан қир-пичоқ бўлибди.

Фитна-фасод қўзғатувчи яна бир сабаб чақимчиликдир. Ривоятда келибдурки, Ҳазрати Мусо (а.с.) замонларида қурғоқчилик бўлиб, аҳвол ниҳоятда оғирлашиб кетди. Уч марта ёмғир тилаб, дуо қилдилар. Ҳазрати Мусо: "Ё Раббий, уч марта ёмғир тилаб дуо қилдик. Дуоларимизни қабул этмадинг", деб муножот қилдилар.

Жаноби Ҳақ: "Токи орангизда чақимчи бор экан, сенинг ҳам, бошқаларнинг ҳам дуоларини қабул этмайман", деди.

Шундан сўнг ҳаммалари ихлос ила тавба қилишди. Жаноби Ҳақ ёмғир ёғдирди.

Шайтони Лаъиннинг сўзига кириб, фисқу фасод билан мўъминлар орасига фитна солувчи кишилар Қиёматда қаттиқ азобга қолурлар. Шунинг учун фитна қўзғатувчи омиллардан эҳтиёт бўлмоқ барча мўъмин-мусулмонларнинг бурчидир.

Лолахон ТОЖИМИРЗА ҳожи қизи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди