ХАМИРЛИ ПИРОЖНИЙ
Керакли масаллиқлар: 150 гр. маргарин, 1 пиёла ун, 4 дона тухум.
Кремига: мураббо ёки бир пиёла қуюлтирилган сут (сгуҳёнка), 150 гр. сариёғ.
Тайёрланиши: Идишга маргаринни солиб, ўртача оловга қўясиз. Устига бир пиёла сув қуйиб, аралаштирасиз ва бир пиёлада ун соласиз. Суви қуригунча қошиқ билан аралаштириб турасиз. Сўнг оловдан олиб, совутилади. Қоришма совугач, 4 та тухумни битта-битталаб чақиб соласиз ва яхшилаб аралаштириб оласиз.
Духовкани паст оловда қиздириб, тайёр бўлган хамирни товага бир ош қошиқдан соласиз ва 20 дақиқа давомида пиширасиз. Бу вақт ичида духовканинг эшигини очиб юборманг.
Пирожний қизариб, кўтарилиб чиққач, очиб кўрасиз. Ва яна 45 дақиқадан сўнг духовкани ўчирасиз. Пирожний совугач, чеккасидан озгина кесиб, махсус шприцда мураббо ёки крем қуясиз.
|