Орастахона
ЁШАРИШНИ ИСТАСАНГИЗ...
Қирғичдан чиқарилган ошқовоқдан бир ош қошиқ олинг ва унга бир чой қошиқ асал қўшиб, аралаштиринг. Тайёр бўлган суртмадан юзингизга оҳисталик билан суртинг.
Суртмани ҳафтада 2-3 маротаба суртсангиз, юзингизни оқартиради, шунингдек, ушбу муолажа юзингизни ёшартириш хусусиятига эга.
СОЧЛАР ПАРВАРИШИ
Тўрт ош қошиқ хна ва бир ош қошиқ асалга озроқ илиқ сув қўшасиз. Кейин қуюқроқ масса бўлгунча аралаштирасиз. Тайёр бўлган аралашмани илдизларидан бошлаб сочингизга суртасиз.
15 дақиқадан сўнг, илиқ сувда сочингизни ювиб ташлайсиз. Ушбу тадбирни ҳафтада бир маротаба қўллаб турсангиз, бош оғриғидан фориғ бўласиз. Қолаверса, сочлардаги қазғоқларга қарши фойдаси каттадир.
НИГОРА тайёрлади.
|