БИЛИМДОНЛАР БЕЛЛАШУВИ
Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактабида тарих фани бўйича "Билимдонлар беллашуви" бўлиб ўтди. Учта гуруҳ иштирокида ўтган мазкур мусобақада тарих фанига оид савол-жавоблар, сардорлар беллашувлари қизиқарли бўлди. Якуний натижаларга кўра, ҳар томонлама билимдон, ҳозиржавоб "Бобурийлар" гуруҳи ғолиб деб топилди.
Ғолиблар эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ш. КЕЛДИЕВ.
|