Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 16.02.2012

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР

САНЪАТ ҒУНЧАСИ

Муҳаббат Каримова Олтинкўл туманидаги 20-Давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 7-синф ўқувчиси. У эндигина 15 ёшда. Болалар шаҳарчаси қошидаги "Санъат ғунчалари" ансамблида устози Алишер Тожибоевдан рақс сирларини ўрганишга астойдил бел боғлаган. Ҳар бир ижро этган рақси устозининг жиддий эътибори ҳамда ансамбль аъзолари орасидан муҳокама қилинади. Ҳа, у шу мурғаккина юрагида санъатга бўлган улкан муҳаббатни жойлаб улгурган истеъдод соҳибаси. Муҳаббат ўзбек ва қардош халқлар рақсларини маҳорат билан ижро этади.

Муҳаббатдаги туғма истеъдод бугун унинг серқирра ижодида яққол акс этган. Бу эса унинг спортда, маънавий-маърифий тадбирларда, байрам кечаларидаги иштироки, ўзининг гўзал рақслари билан давраларга файз улашаётганидан кўриш мумкин. "Санъат ғунчалари" билан юртимиз бўйлаб ўтказилган кўплаб кўрик-танловлар, мусиқа фестивалларида иштирок этиб, олий ўринлар ва махсус дипломларни қўлга киритди.

"Қайси рақсингиз ўзингизга кўпроқ ёқади?", деган саволимизга "Барча рақсларим менга қадрли, лекин "Чўпон қиз" рақсимга меҳрим бўлакча. Ундаги шўх оҳанг, қувноқ тарона менинг феъл-атворимга мос тушганидан бўлса керак", деб жавоб берди.

Ҳа, Муҳаббатдаги шижоат, ғайрат ва ҳаётга муҳаббат унинг порлаб турган кўзларида намоён. У келажакда Андижонда рақс мактаби очиб, ўзбек миллий санъати ривожига ҳисса қўшиш ниятида.

Муҳаббатнинг самимий ниятлари ижобат бўлишига биз ҳам тилакдошмиз.

ИСТЕЪДОД САРЧАШМАСИ

Қаҳрамонимиз Моҳларойим Бўтаева Бўз туманида туғилган. У тумандаги 22-умумтаълим мактабида болаларга мусиқадан сабоқ бериш билан бир қаторда санъатнинг мумтоз қўшиқчилик соҳасида ижод қилади.

Мусиқа ва санъатга муҳаббат Моҳларойимга дадаси Муҳиддин акадан "юққан".

- Мен санъаткорлар, оиласида туғилганимдан бахтиёрман, - дейди у. - Опам Осиёхон ва акам Тўлқинжонлар қаторида мен ҳам ота касбини танладим. Қашқар рубоби дадамнинг қўлида ўзгача оҳанг таратади. Менинг ҳам дутор чалишга анча қўлим келиб қолган.

Ҳа, она алласи, отанинг оиладаги санъатга бўлган ўзига хос ҳурмат таъсирида улғайган қаҳрамонимизда ҳам ўзигагина хос қобилият бор.

Моҳларойим илк мусиқий сабоқни уйда падари бузрукворидан олган бўлса, анъанавий ижрочилик маҳоратини Андижон санъат коллежида профессионал даражада чуқур эгаллади.

У мумтоз ва лирик қўшиқларни маромига етказиб ижро этиш, бой маданий меросимизни, санъат оламининг гўзал қирраларини чуқур ўрганиш, уларни мазмунан бойитиш йўлида мунтазам изланишдан чарчамайдиган ёшлардан. Шунинг учун ҳам Моҳларойимга катта саҳна қучоғини очаётгани рост. Айни пайтда Навоийнинг "Айлагай", "Насруллойи", "Нас-ри уззол", "Эй сабо", "Муножот", Хазинийнинг "Фарғона тонг отгунча", Бобурнинг "Насри баёт", "Соқийномаи савти баёт", Фузулийнинг "Қурбон ўлам", "Дилхирож", "Ақл ёр ўлсайди", Зебуннисонинг "Са-марқанд ушшоғи", Муқимийнинг "Якка бу Фарғонада", "Тановар I", Фурқатнинг "Қадимги ушшоқ", "Соғиниш" каби ғазаллари асосида яратилган йигирмадан ортиқ мумтоз қўшиқлар унинг репертуаридан ўрин олган.

Санъат гулшанида эндигина чирой очиб келаётган Моҳлар-ойим Бўтаевани порлоқ келажак кутаётгани шубҳасиз.

МУШТАРАК ОРЗУЛАР

Садоқат Қобулжонова Избоскан агросаноат касб-ҳунар коллежининг амалий графика мутахассислиги 1-босқич талабаси.

У яшаётган ҳаёт- гўзаллик ва мутаносибликка бурканган ёрқин ва тиниқ турфа ранглар олами. Унинг ҳаёти, қувончли кунлари, ютуқ ва муваффақиятлари мусаввирлик билан чамбарчас боғлиқ. 2007-2010 йилларда "Япония - болалар нигоҳида" мавзусидаги ижодий иши Япония давлатида, "Ит - менинг дўстим" номли сурати Польшада, "Она ва бола", "Дўстлик", "Давлатлараро ҳамжиҳатлик" мавзусидаги ижодий ишлари Япониянинг Хиросима шаҳрида ва Банг-ладешда ўтган болалар ўртасидаги Халқаро танловларда юксак баҳоланган. Садоқат "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивалининг"Тасвирий санъат" йўналиши бўйича республика босқичи совриндори. Фонд форум ва Ўзбекистон Бадиий Академияси ҳамкорлигида ўтказилган "Бадиий таълим ва амалиёт" Республика мастер класслари иштирокчиси ҳамда "Тасвирий санъат ҳафталигиҚ5"нинг олтин медали соҳибаси бўлган. "Келажак овози" танловининг вилоят босқичида икки бор ғолибликка эришган.

Садоқатнинг бу ютуқлари юртимизда ажойиб иқтидор эгаси етишиб чиқаётгани, қолаверса, санъат олами яна бир истеъдодли мўйқалам соҳибаси билан бойишининг далолатидир. У ўзи ҳақида шундай дейди: "Ҳаётни, ундаги бор гўзалликларни яхши кўраман. Расм чизишни, шеър ёзишни ёқтираман. Мақсадим Ўзбекистоннинг тасвирий-амалий санъатини жаҳонга танитиш."

Дарҳақиқат, қаҳрамонимиз келажакка умид билан боқаётган ёшлардан. Садоқатга биз ҳам келгусидаги ижодида омад ёр бўлишини, орзулари рўёбини тилаймиз.

Ойдиной ВАҲОБЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди