Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 16.02.2012

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ЭЛ ИШОНЧИ - ОЛИЙ БАХТ

Адибахон Исматова Избоскан тумани Пойтуғ шаҳри Турдиали Мамажонов номли маҳалла фуқаролар йиғинида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчи. Муҳими, 3256 дан ортиқ аҳоли ва 1652 нафар аёллар билан бевосита иш олиб боради. Тўй-ҳашамлари-ю маъракаларида уларнинг ёнида елкадош.

- Минглаб оилаларнинг кўнглига йўл топиш, зарур бўлганда маслаҳатлар бериш, йўл-йўриқ кўрсатиш қийиндир, - дейман юзларидан самимият балқиган Адибахонга юзланиб.

- Масъулиятни ҳис қилиб ишлаш менга куч-қувват беради. Халқимизда "Бир болага етти маҳалла ота-она", деган ҳикматли мақол бор. Урф ва одатларимиз, қадриятларимиз маҳаллада шаклланади, аслида. Тўй ва бошқа маросимларни камчиқим ва ихчам қилиб ўтказишга ҳаракат қиламиз.

Маҳалла маслаҳатчисининг савобли ишлари кўп. Унинг саъй-ҳаракати билан маҳаллада "устоз-шогирд" мактаби ташкил этилиб, ҳунарманд оилаларга ёшлар, ишсиз хотин-қизлар жалб қилинди.

Соҳибахон Маматқулова хонадонида оилавий чорси тикиш, каштачилик билан шуғулланишади. Ён-атрофига маҳалла қизларидан олиб, уларга ҳам шу ҳунарини ўргатиб келади.

Муқаддасхон Юсупова, Муҳаббатхон Қўзиевалар маҳалла гузарида алоҳида цех ташкил қилиб, 8-10 нафардан шогирдларига аёллар кийим-бошини тикишни ўргатишни йўлга қўйдилар. Қобилжон Бўронов, Қудратилло Агаликовлар эса маҳаллада қўли гул мебелсозлар, деб ном чиқарган. Қиз узатмоқчи бўлган оилалар борки, бозорда мебель излаб юришмайди. Шундоққина буюртма қиладилар, ишлари осонгина битади.

Шунингдек, маҳалла гузарида савдо шохобчалари, новвойхона, қассобхона, қолипли нон чиқариш цехлари ҳам борки, бу аҳоли учун жуда қулай. Яна "Гўзаллик салони", компьютер хизмати, пайнет, сартарошхоналар ҳам аҳоли хизматида.

Адибахон Исмонова хонадонларда тинчлик, хотиржамлик, кўчаларда озодалик, орас-талик бўлиши учун ҳам астойдил ҳаракат қилади.

- Қарс икки қўлдан чиқади, - дейди маслаҳатчи олиб бораётган ишлари ҳақида сўзларкан. - Менга маҳалла фаоллари Тўланбой Имяминов, Маликахон Исмоилова, Озодахон Нурматова, Мунисхон Раҳмоновалар яқиндан ёрдам беряпти. Саховатли ҳомийларимиз бор. Шулардан бири ака-ука тадбиркорлар - Адҳамжон ва Махсутали Мамажоновлар юнон-рум курашига ихтисослашган "Ака-ука Мамажоновлар спорт мажмуаси"ни қуриб, ишга туширишган. Айни пайтда 300 дан ортиқ ўсмирлар ушбу спорт тури билан шуғулланишмоқда. Қолган тадбиркор, фермерларимиз ҳам борки, уларнинг ҳиммати билан кам таъминланган оилаларга ёрдам беряпмиз.

Адибахон Исмонова ҳамиша ёнида катта дафтар олиб юради. Қачон, қаерда, қандай тадбир ўтказиш керак? Кимларга ёрдам бериш зарур? Вояга етмаганлар билан шуғулланиш сингари қилиниши лозим бўлган вазифаларни қайд этиб қўяди.

Маҳаллада ажримлар бўлмаслиги, жиноят содир этилмаганлиги ҳам мана шундай режали ишлар самарасидир.

Қишлоқ врачлик пункти мудираси Мунаввархон Йўлдошева, 4-умумтаълим мактаби директори Гулдона Абдуллаевалар билан биргаликда жуда кўплаб тадбирлар, учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказиладики, бунда албатта, ёшлар, кўпни кўрган қайноналар, келинлар иштирок этадилар.

Маҳалла хотиржамлиги, оилалар тинчлиги, соғлом муҳитни таъминлаш ёш маслаҳатчи учун асосий ишлар ҳисобланади. Адибахон қайси ишга қўл урмасин, уни фидойилик билан адо этишга ҳаракат қилади. Шунинг учун ҳам маҳалла аҳли унга суянади. Эл ишончи эса - олий бахтдир.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди