Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№8 дан: 16.02.2012

МУШОҲАДА

Замонавий техникалардан ўринли фойдаланайлик!

Бугун биз ахборот асрида яшаяпмиз. Аксарият юртдошларимизнинг қўлида мобил телефон. Телефон ишлатаётган кишиларнинг кўпчилиги ёшлар. Айни кунда замонавий техника такомиллашиб, ҳаётимизни телефон ва телевизорсиз тасаввур эта олмаймиз. Бу бизнинг замон билан ҳамнафаслигимиз, маданий даражамизни ҳам белгилайди. Шунингдек, улар кундалик ҳаётимизда ахборот олишга бўлган эҳтиёжимизни қондиришга хизмат қилади.

Табиийки, замонавий техника бизнинг узоғимизни яқин, оғиримизни енгил қилиши билан бизга кўмакчидир.

"Бир яхшининг бир ёмони бор", деганларидек, замонавий техника ҳам кун сайин ўзининг зарарли омилларини келтириб чиқармоқда.

Масалан, телевидение орқали берилаётган турли мавзудаги сериалларни олайлик. Айниқса, ҳозирги кунда зўравонлик, уруш ва тўполонларни тарғиб қилувчи фильмлар телеканалларни бутунлай эгаллаб олди. Бундай руҳдаги сериалларни ёшу қари бирдек томоша қилишади. Сериалдаги уриш саҳналари, шавқатсизларча отиб, чопиб-ўлдиришлар бора-бора одатий ҳолатга айланиб бормоқда. Биринчи марта кўрганда киши қўрқиб -титраб, ҳайратланади. Лекин ҳар доим шунга ўхшаш ваҳшиёна ҳолатларни кўраверсак, кўзимиз мослашиб, дийдамиз ҳам қотиб бораверади. Энг ачинарлиси, айрим ёшларимиз фильмнинг қўрқинчли саҳналарини қўл телефонларига ёздириб олиб, такрор ва такрор томоша қилишмоқда.

Ёш авлоднинг бундай жиноий ишга даҳлдор воқеаларни кўриб, уларга мослашиб бораётгани уларнинг ёруғ келажагига кўланка солиши мумкин. Қаҳри қаттиқ, онги турли зарарли ташвиқотлар билан заҳарланган инсон келажакда қандай жиноятлар содир этишини тасаввур этишнинг ўзи оғир. Шу боис, ёшларимизда замонавий техника воситаларидан меъёрида, ўринли фойдаланиш, турли ваҳшиёна ва зарарли одат ва ғояларга нисбатан иммунитет ҳосил қилиш лозим. Ҳар бир янгиликнинг, ахборот ва воқеликнинг илғор томонларини ўзлаштирсак, фойдадан ҳоли бўлмайди.

Ирода ТУРҒУНОВА,

талаба.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди