Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ

Андижон шаҳрида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими Кенгаши ташаббуси билан "Ёшларни Ватан манфаати бирлаштиради" шиори остида ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Мазкур фестивалда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидаги олий ўқув юртлари талабаларидан ташкил топган вилоятлар жамоалари бир неча шартлар бўйича ўз билим, иқтидор ва маҳоратларини намойиш этдилар.

- Тадбирнинг асосий мақсади ёшлардаги фаоллик ва ташаббускорликни қўллаб-қувватлаш, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни юзага чиқариш, шунингдек, Фарғона водийси ёшлари ўртасида дўстлик алоқаларини йўлга қўйишдир, - дейди "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят бўлими Кенгаши қошидаги Ёш тадбиркорлар консультатив маркази координатори Бахтиёржон Мамадалиев.

Фестивалда талабалар томонидан ижро этилган ёшлик, Ватан, юртга фидойилик мавзусидаги куй-қўшиқлар барчада катта таассурот қолдирди.

Ёшларни фидойи бўлишга, қалбларида Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига ҳурмат туй-ғуларини мустаҳкамлашга хизмат қилган мазкур фестивалда Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Яқубова қатнашди ва фаол иштирокчиларни эсдалик совғалар билан тақдирлади.

З. АКБАРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди