"БАЛЛИ ҚИЗЛАР" МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Олтинкўл туманидаги 51-умумтаълим мактабида "Балли қизлар" спорт мусобақаси бўлиб ўтди. Унда мазкур мактабнинг ҳамда тумандаги 18-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқувчилари спортнинг шахмат-шашка, юқори синф ўқувчилари эса стол тенниси тури бўйича ўзаро беллашдилар.
Қизғин беллашувларнинг якуний натижаларига кўра, 51-умумтаълим мактабининг эпчил спортчи қизлари ҳар икки тур бўйича ғолибликни қўлга киритиб, эсдалик совғалар билан тақдирландилар.
Ш.КЕЛДИЕВ.
|