ВОЛЕЙБОЛДА ҒОЛИБ
Наманган шаҳрида қизлар ўртасида волейбол бўйича минтақавий мусобақалар ўтказилди.
Мусобақада Андижон олимпия заҳиралари коллежининг Таваккалжон Ўтанов ҳамда Фаридахон Ҳайрутдиновалар мураббийлигидаги жамоалари - "Фарғона" ва "Наманган - 2" жамоалари билан учрашувда 3:0 ҳамда 3:1 ҳисобида ғалаба қозониб, "Наманган - 1" волейболчиларига қарши учрашувда имкониятни бой бердилар.
Иккинчи босқич мусобақалари шу йилнинг 23-24 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.
(ЎЗ МУХБИРИМИЗ)
|