Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

ЗУЛФИЯ НОМИДАГИ ДАВЛАТ МУКОФОТИГА НОМЗОДЛАР

ЯНГИЛИККА ИНТИЛУВЧАН МОҲИЧЕҲРА

Бу йилги Зулфия номидаги Давлат мукофотига номзодлар қаторида Андижон давлат тиббиёт институтининг 3-босқич талабаси Моҳичеҳра Абдуллаева ҳам бор. Моҳичеҳра 1991 йили Андижон шаҳрида, зиёли оилада таваллад топган. Қаҳрамонимиз шифокорлар Расулжон ака ва Малика опалар оиласида камол топаётган учинчи фарзанд.

Бугунги кун ёшлари билимга чанқоқ, янгиликлар яратиш борасида анча зукко. Моҳичеҳрада ҳам айнан шундай рационализаторлик қобилияти бор. Қаҳрамонимиз яратган "Заковат" номли нафас мосламаси тиббиёт соҳасида янгилик бўлгани рост. Негаки, бу ўта содда мослама хафақон хасталиги, ўпканинг сурункали обструктив касаллиги, қандли диабет хасталиги асоратларини даволашда қўл келиши билан жуда аҳамиятлидир. Қувонарлиси, бу мослама Андижон давлат тиббиёт институти клиникасида амалиётда синалиб, ўзининг самарасини кўрсатди.

Моҳичеҳра институтда олаётган билимларини янада мустаҳкамлаш, тиббиёт илмини пухта ўзлаштириш учун астойдил ҳаракат қилади. У ўзи танлаган мутахассислик бўйича иқтидорли талабалар ва ёш олимлар Республика илмий-амалий анжуманларида фаол иштирок этиб, қатор сертификатлар соҳибаси бўлган. 20 га яқин илмий мақолалари республика ва халқаро илмий нашрларида чоп этилган.

Моҳичеҳра Абдуллаева ҳозирги пайтда "Сурункали нафас етишмовчилигини баҳолаш асосида ўпканинг сурункали обструктив касаллигини рационал ва норационал тактикасини биргаликда танлаш услуби" мавзусида илмий иш олиб бормоқда.

Фан чўққиларини кўзлаб дадил одимлаётган Моҳичеҳра Абдуллаеванинг ҳаёт йўллари нурафшон бўлишини тилаймиз.

БЕТАКРОР ИСТЕЪДОД СОҲИБАСИ

Атоқли шоиримиз Абдулҳамид Чўлпон "Адабиёт яшаса, миллат яшар", деган фикрларни айтган эди. Дар-ҳақиқат, халқимиз орасидан Нодирабегим, Увайсий, Дилшоди Барно, Зулфияхоним сингари истеъдод эгалари етишиб чиққан, бугун эса уларнинг ёш издошлари пайдо бўлмоқда. Андижон давлат университети қошидаги 2-сон академик лицейнинг 1-босқич ўқувчиси Гулчирой Алиева ана шундай ёшлардан бири. У ҳажвчи ёзувчи Тўхташ Ашуровнинг ҳаёти ва ижоди бўйича "Андижонлик кулгу дарғаси" мавзусида илмий тадқиқот олиб бормоқда. Энг муҳими, ижодкорнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш жараёнида у ўзининг иқтидор қирраларини шакл-лантириб боришга интилмоқда.

Гулчирой ўз интилишлари, қобилияти билан устозлар, адабиётшунос олимлар назарига тушгани ҳам қувонарли, албатта. "Биз "Келажак овози", "Меҳр нури", Зулфия номидаги Давлат мукофоти танловларига келган жуда кўп ёшларимизни биламиз. Гулчиройда кам учрайдиган истеъдод бор. У ёш бўлишига қарамай, фан йўналишида ўз истеъдодини намойиш қилишга улгурган. 15-16 ёшда бадиий асар намуналарини ўқиб, ёзувчининг ҳаёти ва ижоди бўйича ўз фикрини билдира олиши камдан-кам инсонда учрайдиган қобилият. Шу маънода Гулчиройнинг изланишларини адабиётшунос сифатида маъқуллайман". Бу филология фанлари доктори, профессор С.Мирзаеванинг қаҳрамонимиз ҳақида билдирган фикрлари.

Дарҳақиқат, ёш бўлишига қарамай зиммасига улкан масъулиятни юклашдан чўчимаган Гулчиройдан илм аҳлининг умиди катта. Гулчирой Алиева келажакда яхши мутахассис бўлиб етишишига биз ҳам ишонамиз.

ДИЛКУШОДЛИК ЁШ ТАДҚИҚОТЧИ

Зарнигора Аҳмедова Хўжаобод туманида туғилган. Айни пайтда Хўжаобод педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежининг 1-босқич ўқувчиси. Зарнигора коллежда аъло баҳоларга ўқиши, намунали хулқи ва одоби билан тенгдошларига ўрнак бўлиб келмоқда.

Мактаб ўқувчиси пайтларидаёқ қалбида уйғонган табиатга меҳр Зарнигорани туман "Биоэкосан" марказининг "Табиатни муҳофаза қилувчи болалар" тўгараги томон бошлади. Бу масканда қаҳрамонимизнинг қизиқиш ва иштиёқи ўзи яшаб турган қишлоқ табиати, унинг экологик ҳолатини фан нуқтаи назаридан пухта ўрганиш, тадқиқотлар ўтказиш каби илмий изланишлар олиб боришга ундагани шубҳасиз. Бу борада бир қатор ютуқларга эришгани Зарнигоранинг тиришқоқ, ўзига нисбатан талабчан ёш тадқиқотчилигидан далолатдир. "Болалар ва сув" эко-фестивали, "Табиат кеча, бугун, эртага" номли кўрик-танловининг вилоят ва республика босқичларида 1-ўринни эгаллаб, Республика "Биоэкосан" ўқув-услубий мажмуасининг I-даражали дипломи билан тақдирланган. Зарнигоранинг мақсадлари улкан. Айниқса, "Дилкушод қишлоғининг ичимлик суви муаммоси ва уни бартараф қилиш йўллари" мавзусида илмий ишини муваффақиятли якунлашга астойдил бел боғлаган. Зарнигора бу йўлда албатта ўз ниятига эришади. Чунки унда билим ва салоҳият етарли, унинг учун барча имкониятлар эшиги очиқ.

Ҳа, илмга чанқоқ, изланувчан, фан тараққиёти учун жонкуяр ёшларимиз билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Бугун ана шундай эътироф топаётган қизлар сафида турган Зарнигорага ҳамиша омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Ойдиной ВАҲОБЖОНОВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди