Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

ФАОЛ ВА ТАШАББУСКОР СПОРТ МУРАББИЙИ

Ўзбекистонимиз мустақилликка эришгандан сўнг, спортга, айниқса, аёллар спортига бўлган эътибор янада кучайди. Бу соҳада хотин-қизларимизнинг эришаётган муваффақиятлари ҳақида ҳар қанча гапирсак озлик қилади.

Бугун орамизда шундай фаол аёллар борки, улар нафақат ўзлари спортда улкан натижаларга эришмоқда, балки хотин-қизларни спортга жалб этиш, спортнинг оммавийлигини оширишда ҳам фидойилик намуналарини кўрсатмоқдалар. Ана шундайлардан бири балиқчилик спорт мураббийи Муқаддамхон Турғуновадир.

- Менинг спортга бўлган қизиқишим мактабда ўқиб юрган кезларимдаёқ бошланган, - дейди Муқаддамхон. - 7-синфда ўқиб юрган пайтимдаёқ мактабимиздаги волейбол тўгарагига қатнаша бошлаганман. Мураббийим Абдуғани ака Турғуновга бўлган ҳавасим ва шу спорт турига иштиёқим туфайли "мен ҳам албатта, спорт мураббийси бўламан", деб ният қилгандим. Шукр, мақсадимга етдим.

Муқаддамхон 22 йилдан буён волейбол билан шуғулланади, вилоят терма жамоаси аъзоси. Айни пайтда мураббий сифатида ҳам самарали фаолият олиб бормоқда. Унинг етакчилигидаги қишлоқ қизларидан тузилган волейбол жамоаси қатор муваффақиятларга эришиб келмоқда.

Спортдаги фаолияти давомида М. Тур-ғунованинг жуда кўп мусобақалар ғолибаси бўлган моҳир спортчидир. Хусусан, у ўқувчилик йилларидаёқ жамоа таркибида республика миқёсидаги, шунингдек, Москва, Сочи шаҳарларида бўлиб ўтган мусобақаларда, қолаверса, кейинги йилларда мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Саломатлик спартакиадаси ҳамда "Тўмарис аёллар фестивали" ўйинларида фахрли ўринларни эгаллаган. Унинг бундай ютуқларга эришишида мураббийи Абдуғани аканинг хизматлари ниҳоятда катта.

Муқаддамхоннинг оиласи ҳам спортчилар оиласи ҳисобланади. Турмуш ўртоғи Абдуғофур ака Турғунов ўзидек жисмоний тарбия ўқитувчиси. Қизлари Муаттар, Муаззам, Муқаддаслар она изидан бориб, спортнинг теннис ва волейбол тури билан шуғулланишади.

Спорт - соғлик гарови. Буни яхши англаган Муқаддамхон қишлоқ аёлларини спортга жалб этиш, уларни соғломлаштириш борасида ҳам ибратли ишларни олиб бормоқда. Шу боис ҳам Гулистон қишлоғидаги 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган хотин-қизлар турли спорт тўгаракларига мунтазам қатнашиб келмоқда.

- Мен бу тўгаракка кўп йиллардан бери қатнашиб келаман, - дейди 38 ёшли Лутфия Ўрмонова. - Шунинг учун ҳам соғлигимдан шикоятим йўқ. "Соғ танда - соғлом ақл", деганларидек, оналик, бекалик ишимдан ортиниб, спорт билан шуғулланишга вақт топаман.

- Муқаддам опа қаттиққўл ҳамда талабчан устоз, дейди Марғубахон Муллабоева. - Уларга ҳавас қиламан. Мен ҳам келажакда у кишидай спорт мураббийси бўлиш ниятидаман.

Ҳамиша хотин-қизлар билан гавжум қишлоқ спорт залида ким билан суҳбатлашмайлик, уларда аъло кайфиятни, юзларида ишонч ва иштиёқни кўрдик. Бундан қалбимиз ғурурга тўлди, уларга ҳавас қилдик. Андижонимизда ана шундай спортчи аёллар янада кўпайишини, ҳар бир маҳаллада опа-сингилларимиз спорт билан доимий ошно бўлишларини истардик.

Дурдона МУХТОРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди