Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

ТАЛАБА ТАДҚИҚОТИ

ҒАФУР ҒУЛОМ ФАЛСАФАСИ

Мустақиллигимизнинг шарофати билан адабиётимизда ҳам янги саҳифа очилди. Президентимиз И.Каримов айтганларидек, маънавий ҳаётимизда уйғониш рўй берди. Тарихни тикладик. Она тилимизни англадик. Улуғ боболаримиз руҳини шод этдик. Абдулла Қодирий, Чўлпон, Усмон Носир сингари халқ фидойиларининг номи, ҳурмати ўз жойига қўйилди.

Ҳар бир ёзувчи адабиётга ўз мақсади, қарашлари ва орзуси билан кириб келади ва ана шу орзуни ўша ўзи яшаб турган қайноқ ҳаётдан олади, ана шу ҳаёт қонуниятлари ҳақида янги фикр айтиш эҳтиёжи туғилади.

Академик шоир Ғафур Ғулом ҳам адабиёт майдонига ўз орзуси билан қадам қўйган. У адабиётга "Гўзаллик нимада..." шеъри билан кириб келди. "Мен Яҳудий" шеърини 1941 йилнинг 26 июнида ёзди. Уруш бошланганидан беш кун кейин асарнинг бадиий кучи шу даражада кўтарилдики, у яҳудийларни ўз номидан эмас, балки бутун инсоният номидан туриб ҳимоя қилади. Ушбу шеър тўғридан-тўғри фашизмнинг ирқчилик асосига қурилган мафкурасини яксон этишга йўналтирилган бўлса ҳам моҳият эътибори билан унинг ғояси ниҳоятда кенг мақсадни қамраб олади.

Ғафур Ғулом ўзбек халқининг севинчи, орзуси ҳақида кўп ёзди. ХХ асрнинг дардини елкалабгина қолмай, унинг бадиий ечимларини излаган, илҳом уфқи ҳам шу даражада кенг, серқамров ва салмоқли эди.

Шоир орзулари замон билан баробар юради, дейиш Ғафур Ғулом учун камлик қилгандек. Унинг орзулари ҳали келмаган баҳордан мужда берувчи дастлабки қалдирғоч сингари даврдан бирмунча олдинроқ учади.

Ғафур Ғулом - Шарқда Бедил, Ғарбда Шекспир сингари файласуф шоир. Шоир поэтик образларининг мағзини англамагунча фалсафий ғояларини тушуниш қийин. Том маънодаги бадиий асар даврлар тўфонига бардош бериб, асрдан асрга ўтаверади. Ғафур Ғулом ижодида ана шундай абадият маҳсуллари бисёр ва ушбу асарлар барча даврларда ҳам инсониятнинг маънавий камолотига хизмат қилаверади.

Турғуной ҚАЗИЕВА,

Андижон давлат университети 1-курс магистранти.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди