Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

БИЗНИНГ СУҲБАТ

ЁШ АВЛОД ТАРБИЯСИГА МАСЪУЛМИЗ

Маълумот ўрнида: Суҳбатдошимиз Ашурхон Қодирова. Андижон тумани, Ҳакан қишлоғида туғилган. Маълумоти олий, Андижон давлат педагогика институтини тамомлаган. Жамиятда ўз ўрнини топган иқтидорли, фаол мураббия. Тумандаги 13-мактабгача тарбия муассасасига раҳбарлик қилади. Унинг саъй-ҳаракатлари, изланишлари туфайли мазкур боғча нафақат туманда, балки, вилоятда ҳам кўзга кўринган масканлардан бирига айланган. Меҳнатсевар, изланувчан жамоа аҳлининг фидойилиги туфайли муассаса бир неча бор туман, вилоят ва республика миқёсидаги турли кўрик-танловларда иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. Буларнинг барчасида жонсарак мудира Ашурхон Қодированинг хизматлари беқиёс, албатта.

Бундан ташқари, қаҳрамонимиз Ҳакан қишлоғидаги "Абдураҳим Мингбоши" маҳалласининг етакчи аёлларидан бири сифатида катта ҳурмат ва эътибор топган. Ушбу маҳаллада хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси ишини жамоатчилик асосида бошқаради. Турмуш ўртоғи билан етти фарзандни тарбиялаб, вояга етказган оқила бекадир.

Ашурхон Қодирова билан суҳбатимиз қадрдон жамоаси, иш фаолияти, ўсиб келаётган ёш авлод таълим-тарбияси хусусида бўлди.

- Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йиллариданоқ халқимиз, айниқса, ёш авлод соғлигини муҳофаза қилишга катта эътибор қаратилмоқда. Шундай эмасми?

- Албатта. Ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида бўлгани каби соғлиқни сақлаш тизимида ҳам катта ўзгаришлар юз берди. Она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш, оилаларни мустаҳкамлаш, унинг барқарорлигини таъминлаш масалаларига нафақат соғлиқни сақлаш, балки, таълим муассасаларида ҳам эътибор тубдан яхшиланди. Муҳими, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш мамлакатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди. Шу боис ҳам ўсиб келаётган ёш авлод манфаатлари, уларнинг тарбияси ва пухта билим олишларига барча бирдек масъулдир. Қолаверса, "Соғлом авлод" давлат дастури доирасида амалга оширилаётган ишлар фикримизга ёрқин мисолдир.

- Бугунги кунда ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етишлари учун яратилган шарт-шароитлар хусусида тўхталсангиз?

- Бу ҳақда жуда кўп гапириш мумкин. Узоқ йиллик тажрибамдан келиб чиқиб айтишим мумкинки, бугунги ёшларимизнинг бахти баркамол. Уларнинг соғ-лом бўлишлари, пухта билим олишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.

Қад ростлаган муҳташам коллежлар, мактаблар, айниқса, болалар учун барпо этилган спорт иншоотларини кўриб, ҳавасингиз келади. Ёш авлод тарбияси миллий қадриятларимиз, халқимизнинг қадим тарихга эга анъаналарига асосланиши, шу билан бирга, узлуксиз таълим тизимининг шакллантирилганлиги, яъни, таълим-тарбиянинг ўзбек модели қисқа давр ичида ижобий натижалар бераётганлигига нафақат ўзимиз гувоҳ бўлаяпмиз, балки, жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда.

Жамиятимизнинг равнақи биринчи галда оналар саломатлигига боғлиқ. Оналаримиз соғлом бўлса, келажак ворисларимиз соғлом, юрт фаровон, чароғон ва обод бўлаверади. Миллатимизнинг соғлом бўлиши катта аҳамиятга эга. Шу боис ҳам Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2009 йил 13 апрелда "Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" қарор қабул қилиниб, бу йўналишда муҳим вазифалар белгилаб берилган.

- Ўзингиз раҳбарлик қилаётган боғча фаолиятидан кўнглингиз тўляптими, юқоридаги қарор асосида жамоада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Айни кунда боғчамизда 115 нафар бола тарбияланади. Болажонлар учун тайёрлов, катта, ўрта, кичик, ясли гуруҳларимизда зарур барча шарт-шароитлар яратилган. Тожибархон Мирзаева, Умидахон Каримова, Маликахон Умарова сингари бир қатор тажрибали тарбиячиларимиз, умуман, жамоамизнинг ҳар бир аъзоси болаларни ақлан, маънан, жисмонан ҳамда ижтимоий ҳиссий жиҳатдан тўлақонли камолга етишлари учун изланиб меҳнат қилмоқдалар.

Ошпазларимиз томонидан белгиланган меъёрлар асосида ширин таомлар тайёрлаб берилмоқда. Болажонларимизнинг ўйнашлари учун етарли миқдордав ранг-баранг ўйинчоқларимиз мавжуд.

Айтиш жоизки, ҳар бир бола спорт, санъат билан мунтазам шуғулланиши керак. Боғчамизда ҳам машғулотлардан ташқари спорт, мусиқа ҳамда фан тўгараклари мунтазам фаолият кўрсатмоқда. Болаларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтидорларини юзага чиқариш борасида олиб борилаётган самарали ишлар натижасида болажонларимиз туман ҳамда вилоятда ўтказилаётган турли тадбирларда, спорт мусобақаларида фаол иштирок этмоқдалар.

Болажонларимизнинг соғлигини назорат қилиш, уларда дастлабки соғлом турмуш тарзи кўникмаларини шакллантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Юртбошимизнинг юқоридаги қарори биз учун дастуриламалдир. Айниқса, Ҳакан қишлоқ врачлик пункти болалар шифокори Махпиратхон Бозорбоеванинг ишлари таҳсинга лойиқ. У боғчамизга тез-тез ташриф буюриб, ота-оналар билан она ва бола саломатлиги, тарбияси хусусида суҳбатлар ўтказади, хонадонларда бўлиб, оналар билан фикрлашади.

- Боғча ёшидаги бола тарбиясига қандай ёндошиш керак?

- Энг аввало, болага эътиборли бўлишимиз лозим. Эътибор ва меҳр-муҳаббатни ҳис этган бола ҳар жиҳатдан тўлақонли ривожланади. Боланинг қизиқишлари вақтида қўллаб-қувватланиши зарур. Катталар болани борича қабул қилиб, унга самимий муносабатда бўлсин.

Боғча ёшида боланинг хулқи, дунёқараши шаклланади, ўзини ўраб турган оламга реал назар ташлайди. Шу даврда боладаги меҳр-муҳаббатни сақлаб қолишимиз, қалбига фақат эзгуликни муҳрлашимиз керак.

- Боғча фаолияти самарадорлигини ошириш учун қандай илғор иш услублари жорий этилмоқда?

- Яқинда вилоятимизда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ЮНИСЕФнинг "Болалар шахсига йўналтирилган таълим" мавзусида мактабгача таълим муассасалари мутахассислари учун беш кунлик семинар-тренинг ўтказилди. Ана шу семинарда боғчамиздан олий тоифали тарбиячи Тожибархон Мирзаева иштирок этди. Айни пайтда у семинардан олган таассуротларини, ўрганганларини ўз иш жойида тарғиб этиб келаётир.

- Ушбу лойиҳа ҳақида қисқача фикр билдирсангиз?

- Лойиҳада болаларни мужассам ривожлантириш асосида уларни мактабда таълим олиш ва жамият аъзолари билан мулоқотда бўлиш, моддий борлиқни аниқ идрок этиш, ҳаётга ижтимоий жиҳатдан мослашишга тайёрлаш мақсадини амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бу мақсадни амалга ошириш учун болаларни ижодкорлик, мустақиллик, фикрлаш қобилиятларини ривожлантиришга ҳаракат қиляпмиз, уларнинг жисмоний, ақлий, маънавий-ижтимоий, ҳиссий жиҳатдан камол топтириш, соғлигини муҳофаза қилиш диққатимиз марказида бўлмоқда.

Лойиҳанинг мазмуни мактабгача таълимнинг давлат ва жамият тамойилларига мослиги, ўйин фаолиятининг етакчилиги, ижтимоий турмуш билан мослиги, оила ва бошланғич таълим билан узвийлиги, демократик тамойиллар асосида танланган. Айни пайтда "Болажон" дастури доирасида ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда.

- Бола психологияси жуда мураккаб. Боланинг руҳиятини тушунмаган инсон улар билан ишлай олмаса керак.

- Тўғри. Болалар билан иш олиб борадиган ҳар қандай киши бола руҳиятини яхши билиши керак. Ана шундай лаёқати бўлмаган одам бу соҳада ишламагани маъқул. Шуни ҳисобга олиб, тарбиячиларимизнинг турли семинарларда иштирок этишлари, янгиликларни ўрганишлари учун шарт-шароит яратиб беришга ҳаракат қиламиз. Таълим-тарбия жараёнини Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида олиб бориш орқали таълим-тарбиянинг сифат ва самарадорлигига эришиш асосий мақсадимиздир.

- Суҳбатингиз учун раҳмат.

Суҳбатдош:

Мушарраф ОХУНОВА.

Суратларда: боғча ҳаётидан лавҳалар акс этган.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди