Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

ЭКОЛОГИЯ ВА ҲАЁТ

АТРОФ-МУҲИТ ТОЗАЛИГИ - САЛОМАТЛИК ГАРОВИ

Инсон саломатлиги асосан у яшаб турган атроф-муҳит мусаффолигига, истеъмол қилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг сифатига, ичимлик сувининг тозалигига боғлиқ. Халқимизда "Соғлиғинг - бойлигинг" деган ҳикмат бор. Ҳа, соғлик - бебаҳо неъмат. Шу маънода, соғликни асраш, унга путур етказадиган омиллардан эҳтиёт бўлиш даркор.

Кейинги йилларда экологик муаммолар борган сари кескинлашиб, инсон саломатлигига таҳдид солаётгани сир эмас. Саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидан ҳосил бўлаётган чиқиндилар, маҳаллий ўғитлардан тўғри фойдаланмаслик, айниқса, автомобиль транспорт воситаларининг атроф-муҳитга етказаётган зарари туфайли табиий ҳолат бузилмоқда.

Айтиш жоизки, атроф-муҳитнинг оғир металлар билан ифлосланиши инсоният олдидаги муҳим глобал муаммога айланди. Ваҳоланки, оғир металлар биосфера учун энг хавфли ифлослантирувчилардир. Жумладан, ана шундай ифлослантирувчи моддаларнинг асосий қисми ифлосланиш зоналари атрофида тарқамоқда. Масалан, йўл ёқаларида жойлашган саноат корхоналари, яъни, бензин қуйиш шахобчалари атрофида ва ҳоказо. Маълумки, бензин таркибида қўрғошин моддаси бор ва у ёниш оқибатида атрофни кўп ифлослайди. Бу эса инсон саломатлигига зиён етказади.

Шунингдек, куз ва эрта баҳор мавсумларида хазонларни ёқиб юбориш ҳолатлари ҳам кўп кузатилади. Ваҳоланки, хазонлардан чиққан тутунлар атмосфера қатламини емиради. Самода ультрабинафша нурларини пайдо қилади. Бу нурлар юрак қон-томир системаси ва нафас қисиш касалликларининг кўпайишига сабаб бўлади. Шу боис, хазон япроқларини ёқиб юбориш саломатлик учун зиддир. Чунки инсон нафас олмасдан яшай олмайди. Одатда, соғлом одам бир дақиқада 18-20 марта нафас олади ва 8 литр ҳаво ютади. Бир соатда эса бу кўрсаткич 480 литрни ташкил этади. Демак, инсон организмига тоза ва мусаффо ҳаво ниҳоятда зарурдир.

Шу маънода, атроф-муҳит тозалигини сақлаш саломатлик гарови эканини унутмаслик лозим. Бунинг учун ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини кучайтириш, мевали ва манзарали кўчатлар экиш, гулзорлар барпо этиш керак. Ҳадемай ўлкамизда баҳор мавсуми бошланади. Ободончилик ишларига эрта баҳордан киришиш айни муддао. Ўйлаймизки, вилоятимиз аҳолиси ўз яшаш ҳудудлари, маҳалла, ўқув муассасалари ва иш жойларининг ободончилигига алоҳида эътибор қаратадилар.

Соҳиба ҲОЛМИРЗАЕВА,

Андижон давлат

тиббиёт институти

ўқитувчиси, Экоҳаракат фаоли.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди