Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

БУТУН ОЛАМГА РАҲМАТ БЎЛГАН ЗОТ

Айни пайтда бутун дунё мусулмонлари Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг туғилган ойларини байрамона ўтказиш, ана шу муборак ойларда фақат эзгу ва хайрли ишларни адо этмоқликни ният қилганлар.

Шу муносабат билан Рабиъ-ул-аввал ойида барча жомеъ масжидларимизда, тўй ва бошқа маросимларимизда Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг сийратлари, юксак одоб-ахлоқлари ҳамда олий фазилатлари ҳақида суҳбатлар қилиниб, у зотнинг етук ахлоқлари гўзал байтларда ифодаланган "Мавлуди шариф" китоби севиб ўқилади. Шундай экан, сиз-у биз ҳам Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.)га ушбу Рабиъ-ул-аввал ойида кўплаб саловотлар айтиб, Аллоҳ таолога ҳамда Пайғамбаримиз (с.а.в.)га муҳаббатларимизни зиёда қилиб, ваъда қилинган мукофотларга сазовор бўлишликка ҳаракат қилмоғимиз лозим.

Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) бир Ҳадиси шарифларида: "Ким менга бир маротаба саловот айтса, Аллоҳ унга ўн марта саловот айтади ва ўнта хатосини ўчиради", деб марҳамат қилганлар.

Қайси бир инсоннинг бошига оғир иш тушиб қолса ёки бирор дардга дучор бўлиб, кўп саловот айтиб, у зотга бағишлаб дуолар қилса, албатта, дуолари ижобат бўлишлиги муқаддас китобларимизда баён қилинган. Шунинг учун аҳли мўминлар Жаноб Набий (с.а.в.)га бўлган муҳаббатларини кундалик саловот айтиш билан ифода этишга уринадилар. Бундан ташқари, бу ойда у зотнинг юксак ахлоқларини кўпроқ ўрганишга, инсоний фазилатларини зикр этишга ҳаракат қиладилар.

Расули Акрам (с.а.в.) хулқининг гўзаллигини қарангки, қайси бир инсон билан суҳбатлашсалар, унга шундай яқин муносабатда бўлардиларки, ҳатто ҳамсуҳбатлари хаёлида Расулаллоҳ (с.а.в.) мени ҳаммадан ҳам кўпроқ яхши кўрар эканлар, деган хаёлга борар эканлар. Саҳобаларга тоқатларидан ортиқ иш буюрмас, акс ҳолда уларга ўзлари ёрдамлашиб юборар эдилар.

Ривоят қилишларича, Ҳазрати Пайғамбаримиз (с.а.в.) сафарларининг бирида саҳобаларга бир қўйни сўйиб, таом тайёрлашга буюрдилар. Шунда бирлари, "қўйни мен сўяман" деса, иккинчилари "мен эса терисини шилиб майдалайман", учинчилари "таом тайёрлаш менинг зиммамда", деди. Шунда Расулаллоҳ (с.а.в.): "У ҳолда мен ўтин териб келаман", дедилар. Саҳобалар: "Ё Расулаллоҳ! Сиз қўяверинг, ўзимиз қилаверамиз", дейишди. Пайғамбаримиз (с.а.в.): "Тўғри, бу ишни ҳам уддалайсиз, аммо мен сизлардан ажралиб туришни хоҳламайман. Чунки Аллоҳ таоло бандасини ўз биродарларидан ажралиб турган ҳолда кўришни ёқтирмайди", деб жавоб бердилар.

Азизлар, Ҳазрати Пайғамбаримизнинг камтарлик бобидаги ушбу сифатлари бизларга ўрнак бўлмоғи лозим. Чунки баъзи инсонлар обрў ёки бироз мол-дунё топсалар, ўзларини ҳаммадан устун қўйиб, бошқаларга паст назар билан қарайдилар. Пай-ғамбаримиз Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.) бу борада: "Кимки, Аллоҳ учун камтарлик қилса, Аллоҳ таоло унинг қадрини кўтаради", деб марҳамат қилганлар.

Тангри таолодан бизларни икки олам сарвари, Ҳазрати Муҳаммад Мустафо (с.а.в.) га чексиз саловоту дурудларимиз доимий етиб турадиган умматлари қаторида бўлишлигимизни ҳамда муборак "Мавлуди шариф" ойида Аллоҳнинг баракотлари юртимизга янада зиёда ёғилишини, халқимизнинг тинчлик-хотиржамлигига, фаровон ҳаётига асло кўз тегмаслигини сўраб қоламиз.

Абдуҳалим ҲАМРОҚУЛОВ,

Андижон шаҳридаги

"Жиддаи Муборак"

жомеъ масжиди имом-ноиби.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди