Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 23.02.2012

Пазанда маслаҳати

"ЗЕБРА" ПЕЧЕНЬЕСИ

Керакли маҳсулотлар: 4 стакан ун, 200 гр. маргарин, 200 гр. шакар, 2 дона тухум, бир чой қошиқда кабартма, 5 ош қошиқ какао, ярим чой қошиқ ванилин.

Тайёрланиши: Маргаринни қирғичнинг катта тарафидан ўтказиб, шакар билан яхшилаб аралаштирасиз. Кейин тухум чақасиз, ун ва кабартмани солиб, аралаштиришда давом этасиз. Хамирни иккига бўлиб, бирига какао солиб, қорасиз ва хамирни 20 дақиқага иссиқ жойга ўраб олиб қўясиз.

Тинган хамирларни жува ёрдамида 0,5 мм. қалинликда алоҳида-алоҳида ёйиб, тўртбурчак шаклга келтириш учун хамир четларини пичоқда қирқиб оласиз. Кейин ёйилган оқ хамир устига какао қўшилган хамирни ёпасиз ва рулет шаклида ўрайсиз. Ўралган рулетни музлаткичга 20 дақиқага қўясиз. Сўнгра уни олиб, 2 см. қалинликда кесиб чиқасиз.

Печеньеларни ёғ суртилган листларга жойлаб, духовкада 150 даража иссиқликда, 30 дақиқа давомида пиширасиз.

"Таомнома" китоби асосида ГУЛИ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди