БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ
ОВҚАТЛАНИШ ҲАҚИДА
* Ҳафтада бир кун чой ичмаган маъқул. Мева ва сабзавот истеъмол қилиш эса соғлиқни яхшилайди.
* Асал иссиқ чой ҳамда иссиқ сувда куйиши мумкин. Яхшиси, уни илиқ чой ёки илиқ сувга аралаштириб ичинг.
* Кабоб, қази, норинни сиркада "ўлдирилган" пиёз билан истеъмол қилинг.
* Овқатни секин, шошмасдан, яхшилаб чайнаб ейиш лозим. Шунда, унинг ҳазм бўлиши осонлашади. Кунига оз-оздан, тўйиб-тўймай, 4-5 маҳал овқатланиш мақсадга мувофиқдир.
* Овқатни албатта, иштаҳа очувчи - ошкўклар, сирка, шакароб билан тановул қилган маъ-қул. Шунда ҳамиша соғлом юрасиз.
Хотамжон РАСУЛОВ
тайёрлади.
|