Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 08.03.2012

КАСАБА УЮШМАСИ ВА ХОТИН-ҚИЗЛАР

АЁЛГА ЭЪТИБОР-КЕЛАЖАККА ЭЪТИБОР

Истиқлол йилларида мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни, мавқеини мустаҳкамлаш борасида улкан ишлар амалга оширилмоқда. Опа-сингилларимиз мустақиллик йилларида давлат ва жамият ҳаётида, улкан муваффақиятларни қўлга киритаётганликлари эътирофга лойиқ. Уларнинг барчаси диёримизда мунис ва муҳтарама хотин-қизларга давлатимиз томонидан яратилаётган шарт-шароитлар, имкониятлар туфайлидир.

Бугун жамиятимизда хотин-қизларнинг ижтимоий ҳуқуқларини муҳофаза қилиш, уларнинг жамиятдаги фаолиятларини қўллаб-қувватлаш борасида қатор ишлар бажарилмоқда. Эътироф этиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, ҳукумат қарорлари, давлат ва ҳомийлик маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган давлат дастурларидан хотин-қизларнинг барча манфаатлари ва айнан ижтимоий ҳуқуқларининг муҳофазаси кенг ўрин эгаллаган.

Зеро, юртбошимизнинг, "Аёлни улуғламоқ оилани, Ватанни, ҳаётни улуғламоқ демакдир", деб айтган фикрларида катта ҳикмат бор. 2012 йилнинг "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши ҳам оилага, ёш оилаларга, энг муҳими аёлга, мунис опа-сингилларимизга бўлган эътибордан далолатдир.

Соғлом аёлгина соғлом фарзандни дунёга келтира олади. Соғлом аёл оилада соғлом маънавий муҳитни яратади. Бош Қомусимиз бўлган Конституциямизнинг 59-моддасига асосан касаба уюшмалари томонидан ижтимоий шерикликка асосланган ҳолда олиб борилаётган йўналишнинг энг муҳим жиҳати қабул қилинаётган жамоа шартномалари ва келишувлари орқали хотин-қизларга қўшимча имтиёз ва қулайликлар яратишга муваффақ бўлинмоқда.

Маълумки, хотин-қизлар меҳнат шароитларининг яхшиланиши, иш берувчиларнинг уларга адолатли муносабатда бўлишининг таъминланишига эришиш каби қатор вазифаларни амалга ошириш мақсадида касаба уюшмалари қошида хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари ташкил этилган. Хусусан, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Андижон вилоят кенгаши қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси томонидан муайян ишлар амалга оширилмоқда. Масалан, яқинда ташкил этилган семинарда таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Олтинкўл тумани бирлашган касаба уюшма қўмитаси хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси фаолияти таҳлил қилинди.

Унда вилоятдаги тармоқ, шаҳар, туман ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари раҳбарлари ва фаол аъзолари қатнашди. Дастлаб, тадбир иштирокчилари туман бирлашган касаба уюшма қўмитаси қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси фаолияти билан танишдилар. Бунда хотин-қизларнинг жамиятдаги, меҳнат жамоасидаги ўрнини мустаҳкамлаш, жамиятдаги муҳим янгиланиш ва ўзгаришларда фаол иштирок этишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилганлиги таъкидланди.

Хотин-қизлар ўртасида маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги ишлар кўламини янада кенгайтириш, уларнинг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, давлат дастурлари, инсон манфаатлари йўлида олиб борилаётган изчил саъй-ҳаракатларни ҳаётга татбиқ этишда касаба уюшмаларининг иштирокини фаоллаштириш лозимлигини эътироф этилди.

Семинар қатнашчилари тумандаги 1- ва 35-умумтаълим мактаблари ва 1-мактабгача таълим муассасаси бошланғич касаба уюшма қўмиталари қошидаги хотин-қизлар билан ишлаш комиссиялари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиб, тажриба алмашдилар. Ҳужжат ишларини кўздан кечиришди, иш юритиш бўйича фикр-мулоҳаза билдирдилар.

Ҳа, аёл деганда кўз олдимизда, аввало, мўътабар ва мукаррам она сиймоси гавдаланади. У шундай улуғ зотки, бир қўли билан бешикни, иккинчиси билан дунёни тебратади. Шу боис, уларни асраб-авайлаб, чуқур ҳурмат ва эҳтиром кўрсатамиз.

Ҳамидулло МАТИСАЕВ,

Таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси вилоят кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди