Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 08.03.2012

ОРАМИЗДАГИ АЁЛЛАР

"ОИЛАМ МЕНГА КУЧ БАҒИШЛАЙДИ"

Бугунги кунда хотин-қизлар жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг барча соҳаларида фаол қатнашиб, зиммаларидаги вазифаларни сидқидилдан адо этмоқдалар.

Улар қаерда, қандай вазифада ишлашларидан қатъи назар, оиладаги бекалик юмушларини, фарзанд тарбиясига масъул эканликларини асло унутган эмаслар. Бу аёлларимизнинг жонсарак, фидойи ва нақадар иродали эканликларининг ёрқин мисолидир.

Бугун мен хизмат қилаётган вилоят ИИБ йўл ҳаракат хавфсизлиги бош-қармаси таркибида ҳам ўнлаб ана шундай фидойи хотин-қизлар фаолият кўрсатмоқда. Бу ерда ишлаётган опа-сингилларимиз билимдон, ташаббускор, ўз ишининг етук мутахассиси эканликлари билан жамоа орасида ҳурмат-эътибор топмоқда.

Жумладан, ўзим ҳақимда тўхталадиган бўлсам, 1997 йилдан ички ишлар тизимида, 2002 йилдан эса йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида меҳнат қилиб келаман. Тизимда ўз ишининг етук мутахассисига айланган опа-сингилларимиз талайгина. Қатъий тартиб жорий қилинган бу соҳа аёл киши учун бироз қийин бўлса-да, ўз ишимни ёқтиришим, масъулиятни ҳис этганлигим учун қийинчиликлар менга билинмайди.

Инсон ҳаётида оиланинг ўрни ва роли ниҳоятда катта. Юртимизда жорий йил "Мустаҳкам оила йили" деб номланиши ҳам бежиз эмас.

Мен бахтлиман, ҳавас қилса арзийдиган оила соҳибасиман. Фарзандларим камолга етмоқда, мени тушунадиган оилам бор. Турмуш ўртоғимни, қайнона-қайнотамнинг ҳурматини жойига қўяман. Шу боис ҳам улар доимо менга кўмак берадилар. Бу албатта, менга куч бағишлайди, хизмат вазифамни кўнгилдагидек бажаришимга куч беради.

Хизматда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, фуқароларимизнинг билимларини янада бойитишга алоҳида эътибор қаратамиз. Шу ўринда мен барча ҳамюртларимиздан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий амал қилишларини илтимос қиламан. Зеро, интизомли пиёда, интизомли ҳайдовчи бўлсак, нафақат ўзимиз, балки ўзгалар хавфсизлигини ҳам таъминлаган бўламиз.

Сўзим якунида барча опа-сингилларимизни 8 Март - аёллар байрами билан чин қалбимдан табриклайман. Уларга бахт, омад, оилаларига тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Муборакхон ХАКИМОВА,

вилоят ИИБ ЙҲҲБ концеларияси бошлиғи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди