Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 08.03.2012

Байрам мушоираси

БАҲОР ҚАЙТАР

Шамол юзта юртни дайдиб келади,

Бинафша ёшини артиб келади.

Дилга бир илоҳий туйғуни жойлаб,

Онам учун баҳор қайтиб келади.

Дарахтлар пайқайди тупроқ нафасин,

Тонглар қарши олар, қуёш жилвасин.

Борлиқ тинглагандай гўзаллик дарсин,

Синглим учун баҳор қайтиб келади.

Зарҳал ҳарфларга битилган бу ишқ,

Кундаликдай тоза тутилган бу ишқ.

Кўплар томонидан кутилган бу ишқ,

Севгим учун баҳор қайтиб келади.

Кетмонни оласан, эй бободеҳқон,

Меҳнат орқасидан келса, ризқ карвон.

Кутарсан кўкламни сен ҳам нигорон,

Халқим учун баҳор қайтиб келади.

Мукаррама ҒАНИЖОН қизи.

КАПАЛАК МИСОЛ

Капалакка айланиб қолгим келади,

Гўзал гулдан бўса олгим келади.

Гулларнинг маскани - гулистонида,

Ҳатто, бир умрга қолгим келади.

Капалаклар билан дўстлашсам эди,

Бол арилар билан сўзлашсам эди.

Улар каби гулдан гулга қўниб, қувониб,

Узоқ манзилларни кўзласам эди.

Бахтим топармидим гулзорларидан,

Қутилардим ишқнинг озорларидан.

Юзларимда кулгу, лабда табассум,

Баҳра олардим балки гул ифорлардан.

Бахтимни қидириб, топа олмадим,

Мени кўп қийнайди ягона савол:

Балки, бир кун бахтга ета оларман,

Яшасам эҳтимол капалак мисол?

Гулҳаё ИСМОИЛОВА,

Асака тумани.

ШАЙДОМАН

Мен бир девона шайдо,

Сени бахтли кўргим бор.

Йўлингда бўлиб пайдо,

Оқшомларимдир бедор.

Сенинг меҳрингга тўймай,

Ўзга ишқида куймай.

Ўзгани асло суймай,

Оқшомларимдир бедор.

Кўнглим интилиб нотинч,

Сендан ўзга йўқ овунч.

Дилимда лим-лим соғинч,

Оқшомларимдир бедор.

Бўйин эгмас бу туйғу,

Сенсиз қолсам зўр қайғу.

Кечалар билмай уйқу,

Оқшомларимдир бедор.

Мен бир девона шайдо,

Сени яна кўргим бор.

Йўлингда бўлиб пайдо,

Оқшомларимдир бедор.

Каримжон ЗАЙНОБИДДИНОВ,

Марҳамат тумани.

ОНАЖОНИМ

Сал ситамга кўзим ёшланар,

Дардим дилга яширолмадим.

Ўз-ўзимдан дилим ғашланар,

Мен онамга ўхшай олмадим.

Қувонч келса, ўзимдан кетиб,

Дўстларимга қучоқ очмадим.

Сирим ҳатто самога етиб,

Мен онамга ўхшай олмадим.

Ғанимларин бошини силар,

Қалби маъюс, кўзлари кулар.

Бўйим кўриб қувончга тўлар,

Мен онамга ўхшай олмадим.

Кўрсатмайди кўз ёшларини,

Синдирмайди бардошларини.

Унутмайди ёр-дўстларини,

Мен онамга ўхшай олмадим.

Йўлларимга термулиб толмас,

Қилган меҳрин юзимга солмас.

Муҳаббати тугаб ҳам қолмас,

Мен онамга ўхшай олмадим.

Она, ҳолинг не, деб сўрмадим,

Дард тўкдиму дардинг олмадим.

Суяндиму минг бора, лекин -

Сенга суянч бўла олмадим,

Мен онамга ўхшай олмадим.

Камола АБДУВАЛИЕВА.

АЁЛ

Аёл - дунёдаги чексиз муҳаббат,

Ҳурматда, иззатда удир тоабад.

"Аёл"нинг маъносин тушунсанг агар,

Дунёда бахтлисан, тахтлисан фақат.

Аёл - юрагимда, тилда, дилимда,

Гулдай нафис бўлмиш юрак-кўнглимда.

Таъзимлар қиламан юрган йўлимда,

Уни эъзозласанг, тахтлисан фақат.

Марина ЭСОНОВА,

талаба.

ОИЛА - МЕТИН ҚЎРҒОН

Жамиятнинг ўзаги,

Маҳалланинг бўлаги.

Оила билсанг асли -

Саодатнинг йўлаги.

Оила-метин қўрғон,

Отадир унга посбон.

Фарзанди камолига

Жон куйдирар онажон.

Унда аҳил-иноқлик,

Ҳуррамлик вақтичоғлик.

Барака оиланинг -

Аҳиллигига боғлиқ.

Фарзандларга ибрат бор,

Ҳар сўзида ҳикмат бор.

Кўпни кўрган боболар,

Момолардир ифтихор.

Атрофга боқ, биродар,

Бахтга ҳамнафас кўплар.

Мустаҳкам оиладан,

Қувонар аҳли башар!

Барчиной ИШОНХЎЖАЕВА,

Андижон шаҳридаги, 6-умумтаълим

мактаби ўқитувчиси.

ДИЛ ЙИҒЛАЙДИ

Қалбимни изтироб ғижимлар,

Юрагимни чертди муҳаббат.

Мажнунтолдек қаддим эгилди,

Қуёш нури сўнди тоабад.

Йўқотганим - ширин азобим,

Юракларим тўлиқиб кетди.

Шамоли бегона баҳорим,

У бошқани бахтиёр этди.

Доғда қолган юрагим йиғлар,

Инграмоқда покиза қалбим.

Дилгинамга гўё тош қалар,

Чок-чокидан сўкилган севгим.

Ҳа, мен учун хотира бўлиб,

Илиқ, майин сўзларинг қолди.

Жисмим аро мужассам қалбинг,

Билмам энди қайга йўқолди.

Юлдузой ТЎХТАСИНОВА,

Андижон политехника касб-ҳунар коллежи талабаси.

ОНАЖОН

Онажоним, мендан йироқдасиз, лек

Меҳрингиз нафасин сезиб турибман.

Ҳатто мени жондан эслаганингиз,

Билиб, қалбингизда кезиб юрибман.

Йўлингизга кўзим бўлиб интизор,

Ҳар бир дақиқада интиқ кутади.

Сиз менинг фариштам, мунисим онам,

Тақдир-чи, қўлимга ҳижрон тутади.

Сув ичсам дейман-у, эй, онажоним,

Меҳр булоғидан тўйиб ва тўйиб.

Суратдан боқасиз, юм-юм йиғлайман,

Гўё пойингизга бошимни қўйиб.

Дардларимни сизга айтгим келади,

Сиз менинг мунисим, ҳам меҳрибоним.

Биларман бир куни келишингизни,

Ўшанда нур билан тўлар жаҳоним.

Гулнора РАМАЗОНОВА,

Андижон тумани, Хартум қишлоғи.

ҲИЖРОН АЗОБИ

Майсазорда ҳорғин тўшалдим,

Бу дунёдан буткул бехабар.

Тасаввурнинг синиқ жомидан,

Мен бу кеча сипқордим заҳар.

Менга таскин тила, эй сабо,

Бошим узра шовуллама барг.

Сезаяпман, нимадир гўё -

Юрагимни айламоқда тарк.

Руҳим нечун тилайди бода,

Вужуд нега тош каби оғир?

Муҳаббатнинг азобин тортиб,

Ҳижронлардан юрагим оғрир.

Баҳром ЮСУФ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди