Орастахона
СОЧ УЧУН ТАБИИЙ БАЛЬЗАМ
Сочларингиз чиройли жилоланиши ва мустаҳкам бўлиши учун қуйидаги усулни қўлланг.
Икки юз мл. илиқ сувга 1 дона тухумни чақиб, яхшилаб аралаштиринг. Кейин икки чой қошиқ шампунь қўшасиз. Массани яна бир бор аралаштириб, сочлар илдизидан бошлаб узунасига суртасиз. Сўнг 50-55 даража ҳароратда бўлган сув билан сочингизни ювасиз.
Ушбу тадбирни ҳафтада бир марта қўллаб туриш мақсадга мувофиқдир.
НИГОРА тайёрлади.
|