Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№13 дан: 15.03.2012

2012 ЙИЛ - "МУСТАҲКАМ ОИЛА ЙИЛИ"

МУСТАІКАМ ОИЛА - КЕЛАЖАК ПОЙДЕВОРИ

Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан 2012 йил "Мустаҳкам оила йили" деб номланди. Бу эса мамлакатимизда оила соғломлиги, унинг маънавий баркамоллиги, унда тарбияланаётган фарзандларнинг етуклигига қаратилган юксак эътибор ва ғамхўрликдир.

Сир эмаски, ўтган йиллар давомида мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар оилаларимиз бахти, иқболи ва истиқболи учун хизмат қилмоқда. Бу борада муҳтарам юртбошимизнинг қатор кўрсатмалари, ҳукуматимиз қарорларининг ҳаётга изчил татбиқ этилиши самарали натижалар кўрсатаётганлиги алоҳида эътирофга лойиқдир.

Шунингдек, мустақиллик йилларида "Соғлом она- соғлом бола" дастури ишлаб чиқилиб, ҳаётга жорий этилиши Ўзбекистонимизда оналик ва болалик масаласига катта эътибор қаратилаётганлигининг ёрқин бир мисолидир. Чунки ҳар қандай жамият келажагини, ривожини таъминлашда шахснинг роли катта. Шу боис, ўсиб келаётган ёш авлодни ақлан етук, жисмонан соғлом, баркамол шахс сифатида шакллантириш зарурдир. Бу эса биринчи навбатда, оналар саломатлигини тақозо этади. Бинобарин, соғлом она-соғлом келажак, демакдир. Яъни, соғлом онадан соғлом фарзандлар дунёга келади ва улар келажак ворисларидир.

Шу жиҳатдан олиб қараганда, мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш билан боғлиқ ишлар анча яхши йўлга қўйилган. Бу соҳада сезиларли ютуқлар бор. Айтиш жоизки, Ўзбекистоннин соғлиқни сақлаш соҳасидаги муваффақиятларга турли нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам юқори баҳо бераётганликлари қувонарлидир.

Дарҳақиқат, саломатлик борасида Ўзбекистон бугун ўз миллий моделини яратган. Оила бахти, мустаҳкамлиги, келажак ворисларимиз камолоти йўлидаги саъй-ҳаракатлар фикримиз исботидир.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, оила мустаҳкамлигини таъминлаш - барчанинг иши. Бинобарин, ёшларимиз зиммасида оилага тайёрланиш, ота-оналар зиммасида фарзандларига тўғри тарбия бериш ва уларни муносиб касб-кор эгаси этиб ўстириш, кенг жамоатчилик зиммасида эса ҳар бир оила муаммосини ҳал этишда кўмаклашиш, хусусан, оила кўрки ва файзи бўлган аёлларга ҳурмат кўрсатиш ва зарур пайтда уларни ҳимоялаш вазифалари бор. 2012 - "Мустаҳкам оила йили" ана шундай эзгу ишлари билан хайрли йиллардан бири бўлиши шубҳасиз.

Ўктамхон РАҲМОНОВА,

Асака маиший хизмат ва тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи хотин-қизлар билан ишлаш комиссияси раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди