Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 22.03.2012

"ТАШАББУС-2012" ТАНЛОВИНИНГ ВИЛОЯТ БОСҚИЧИ БЎЛИБ ЎТДИ

Андижон шаҳридаги Ёшлар марказида "Ташаббус-2012" кўрик-танловининг вилоят бос-қичи бўлиб ўтди. Унда мазкур танловнинг туман ва шаҳар босқичларида ғолиб деб топилган 48 нафар тадбиркор, фермер ва ҳунармандлар иштирок этди.

Маълумки, мамлакатимизда тадбиркорлар, фермер ва ҳунармандларни қўллаб-қувватлаш, уларни рағбатлантиришда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Ташаббус" кўрик-танлови муҳим роль ўйнамоқда, қолаверса, тадбиркорларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.

Кейинги йилларда вилоятда хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган саноат маҳсулотларининг ҳажми, тури ва сифати ортиб бормоқда. Бу танлов доирасида ташкил этилган кўргазмаларда намойиш этилган саноат, қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат, шунингдек, миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари мисолида ҳам яққол кўзга ташланди.

Танлов якунида Андижон туманидаги "Rubber trast" хусусий корхонаси раҳбари Абдуҳалим Исмоилов "Энг яхши тадбиркор", Шаҳрихон туманидаги "Расул-Д" фермер хўжалиги раҳбари Дониёрбек Давлатов "Энг яхши фермер", шаҳрихонлик пичоқчи уста Баҳодиржон Йўлдошев "Энг яхши ҳунарманд" йўналишлари бўйича ғолиб деб топилиб, танловнинг республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Шунингдек, танловда қатор номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар. Тақдирлаш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н. Яқубова иштирок этди.

Ф. ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди