Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 22.03.2012

ЯНА КЕЗАР ЮРТИМДА, НАВРЎЗ

Виқорли тоғларнинг оқ сочин тараб,

Лолалар тақмишдир қирлар бўйнига.

Барқут булутлардан оқ чодир ясаб,

Гул-райҳон ўстириб боғлар қўйнида,

Келинчак мисоли жанона бўлиб,

Яна кезар юртимда, Наврўз!

Ҳа, она замин узра баҳорий насим эса бошлади. Гўзал баҳор кезади, тоғ бошига минор камалак. Йигит бахтин тўкис сезади, ҳисларида соч чайса малак. Дарахтлар шоҳида гулдек капалак. Қуёшнинг қайноқ тафтини соғинган майсалар кўзни қувнатиб, яшил гилам бўлиб кўкка бўй чўзади. Ҳамалнинг майин, эркаловчи ифорларидан қалблар энтикади, чарх уриб учаётган қушлар саси қалбларда ажиб ҳислар уйғотади. Мудроқ туйғулар жўшқинликка жой бўшатади.

Карнай-сурнай, ноғоралар садоси эл-юртни Наврўз сайлига чорлайди. Уларнинг садоси она заминни қиш уйқусидан уйғотиб, борлиққа баҳор сеп ёйганидан дарак беради. Ям-яшил адирлар, лолақизғалдоқлардан алвонлашган қирлар кўз олдимизда гавдаланади. Бойчечак, бинафша бўйлари димоқни қитиқлайди, орзиқиб кутганимиз - баҳор ҳавосини сипқориб тўймаймиз.

Борлиқдаги уйғониш, янгиланиш ва яшариш озод ва обод, Ватанимизга боқий байрам, қут-барака, тўкинлик ва меҳру-оқибат рамзи - Наврўзи олам кириб келганидан дарак беради. Фасллар келинчаги - баҳорнинг ана шундай фусункор дамларида уйғонаётган табиатга боқиб, бугунги нурафшон кунларга, ҳаётнинг бебаҳо неъматларига соғ-саломат етишганимиз, жаннатмакон юртимиз осойишталиги, осмонимиз мусаффолиги учун Яратганга шукроналар қиламиз.

Халқимиз азалдан тўй ва шодиёналарни алоҳида тараддуд билан қарши олади. Юртимизнинг барча гўшаларида Наврўз - умумхалқ байрамига алоҳида аҳамият берилади. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилиши анъанага айланган. Ҳар йили маҳаллалар, кўчалар, аҳоли турар-жойлари ободонлаштирилади, ариқ-зовурлар тозаланади, зиёратгоҳ, қабристон ҳамда табаррук қадамжолар тартибга келтирилади, мевали ва манзарали дарахтлар, гул кўчатлари ўтқазилади. Дарахтларга шакл берилиб, оқланади. Меҳр-мурувват тадбирлари ўтказилиб, кўмакка муҳтож инсонлар ва оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилади.

Кун билан тун тенглашадиган кун - Наврўзга азалдан аждодларимиз ризқ-насиба, нажот ва баракот фурсати сифатида қараган. Баҳорги юмушлар ана шу кундан бошлан эди. Асрий анъаналаримизга кўра, айни кунларда деҳқонларимиз дастурхонимиз тўкин ва баракотли бўлсин, деган ниятда ерга уруғ қадайдилар.

Наврўз табиат билан инсоннинг ўзаро чамбарчас алоқаси, уларнинг бус-бутунлигини тасдиқловчи байрамдир.

Наврўз тантаналари айни чоғда бутун юртимиз бўйлаб ёйилди. Баҳорий тароват ўз сеҳри билан қалбларни асир этгани чин бўлсин, илоҳо!

Баҳорим, яшнайвер юртга

қулоч ёз,

Ҳар даминг дилларни

сарафроз қилсин.

Сенга умид ила чиққанда

пешвоз,

Яшил майсаларинг

поёндоз бўлсин!

Элнинг бахти учун

дурдона бўлиб,

Яна кезар юртимда, Наврўз!

Мушарраф ОХУНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди