Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 22.03.2012

Юракка яқин, тилакка ҳамоҳанг айём

НАВРЎЗ ТАРИХИДАН

Тарихий манбаларда келтирилишича, Наврўз байрами милоддан аввалги учинчи минг йилликда Қадимги Мисрда, баъзи манбаларга кўра эса, Мессопатамияда пайдо бўлган. Шунингдек, бу байрамни қадимги римликлар милоддан аввалги 45-йилгача 1 март куни нишонлашган бўлса, мидияликлар 21 мартда нишонлашган.

Қадимги Мессопатамияда ҳар йили 21 март куни Дажла дарёси суви кўтарила бошлайди. Бу эса дарё атрофида яшовчилар учун деҳқончилик ишлари бошланишидан далолат бўлган. Икки ҳафтадан сўнг, Фурод дарёси атрофидаги аҳоли учун ҳам деҳқончилик ишлари бошланган. Мессопатамияликлар бу кунда катта базм уюштиришган, ниқоблар тақиб рақс тушганлар, ашулалар айтишган. Кейинчалик Наврўзни яҳудийлар, юнонлар, болқонликлар ва Бобилдаги қабилалар нишонлай бошлаганлар. Бобилликлар бу байрамни Нийсон ойида (март-апрель) ўн икки кун давомида нишонлаганлар. Бу кунда улар ёруғлик маъбуди Мардукнинг ўлим ва ёвузлик маъбудлари устидан қозонган ғалабаси шарафига нишонлашар эди. Шунинг учун ҳам бу ўн икки кун муқаддас ҳисобланиб, уларда уруш очиш, суд қилиш, ҳатто болалар ва қулларга ёмон сўз айтиш тақиқланган.

Машҳур мутафаккир олим Абу Райҳон Беруний Наврўз тарихи ҳақида шундай ёзади: "Эрон олимларининг баъзиси шу кунни "Наврўз" деб аташининг боиси шундаки, Жамшид (қадимги Эрон шоҳларидан бири) подшоҳ бўлгач, мажусийлар динини янгилади. Ўшандан буён шу янгиланиш эълон қилинган кун "Наврўз - Янги кун" деб аталади.

Бироқ, баҳор байрами Жамшидшоҳдан ҳам олдин нишонланганлиги ҳақида Умар Хайёмнинг "Наврўзнома" асарида қайд этилган.

Наврўз шеърият мулкининг султони Алишер Навоий назмидан ҳам ўрин олган. Унинг "Садди Искандарий" достонида Наврўзнинг байрам қилиниши айтиб ўтилган:

Ки бу сур эрур олам афрўз ҳам,

Хусусан эрур фасли Наврўз ҳам.

Дарҳақиқат, Наврўз - жуда кўҳна замонлардан буён яшаб келаётган анъанадир. У 2500 йиллик тарихга эга. Ҳозирга келиб Наврўзни - баҳор, деҳқончилик байрами сифатида кенг нишонлаймиз.

Халқимизнинг байрамона ясаниб, сайлга чиқишлари, хилма-хил таомлар тайёрлаши, қўшиқлар айтиши, турли хил ўйин-кулгилар ва беллашувлар, мусобақалар ўтказиши Наврўз байрамининг удумларидан ҳисобланади.

Хўш, дунёнинг бошқа мамлакатларида бу айём қандай нишонланади?

Туркияда. 21 март Янги йил байрами сифатида кенг нишонланади. Туркияда, умуман, Наврўз байрами нишонланадиган халқларда бомдод намозидан сўнг одамлар қабристонларни зиёрат қилишади, қабрларнинг атрофини тозалайдилар, ўтганларнинг руҳига дуо ўқилади.

Бошқирдистонда. Маҳалла оқсоқоллари томонидан сайлаб қўйилган байрам ташкилотчиси бир гуруҳ ёш йигитлар билан қишлоқдаги барча ҳовлиларни айланиб чиқади. Улар ҳар бир хонадон соҳибларини тадбиркорлиги ва сахийлиги учун мақтаб, эзгу-тилаклар билдиришади. Уй эгалари эса йигитларга турли ноз-неъмат ва кийим-кечаклар совға қиладилар.

Янги йил байрами куни бу юртда югуриш, рақс ва қўшиқ айтиш бўйича бир-биридан қизиқ мусобақалар ўтказилади.

Афғонистонда. Наврўз қадимдан байрам сифатида нишонланади. Афғонистонда ҳукумат алмашганидан кейин нишонланаётган биринчи расмий байрам ҳам Наврўздир. Мамлакатда Наврўз байрами маҳаллий халқ орасида "Деҳқон куни" деб ҳам аталади.

Наврўз байрами билан боғлиқ энг қизиқ удум ва иримлар Қурдистон, Эрон ва Шимолий Ҳиндистонда истиқомат қилувчи айрим қавмларда сақланиб қолган.

Бу ўлкаларда байрам дастурхонига албатта кўзгу қўйилади (Кўзгу ўтмишни акс эттириб, келажакни кўрсатади, деган маънода). Дастурхонга шам (ёруғлик рамзи) ва балиқ солинган идиш (бахтли ҳаёт тимсоли) қўйилади.

Хитойда. Хитой Халқ Республикасининг ғарбий ҳудудларида Наврўз нафақат туркийзабон қавмлар, балки хитойликлар томонидан ҳам кенг нишонланади. 21 март куни одамлар ёрқин либосларга бурканишиб, қўлларида гулдас-та ва лойдан ясалган ҳўкизларнинг ҳайкалчалари билан ибодатхонага йўл олишади. Байрамнинг энг улкан - бош ҳўкизи эса бамбук ва қоғозлардан ясалади. Жонивор олов, сув, темир, дарахт ва ер рамзларини англатувчи - қора, оқ, қизил, яшил ва сариқ рангларга бўялади. Байрам қизиган бир паллада барча ҳайкалчалар майда-майда қилиб синдирилиб, бамбукдан ясалган улкан ҳўкиз оловда ёндирилади.

ОЙДИНОЙ тайёрлади.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди