Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 22.03.2012

МУТАХАССИС МИНБАРИ

Кўчмас мулк - оиланинг хазинаси

Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги қонуннинг қабул қилиниши республикамиз кўчмас мулк бозорида қарийб 17 йилдан ортиқ вақтдан буён самарали иш юритиб келаётган, кўчмас мулк бозорида ўзининг ўрни, мавқеига эга бўлган Республика Кўчмас мулк биржаси (РКМБ) негизида ташкил этилган, "Ko'chmas mulk savdo xizmati" масъулияти чекланган жамияти фаолиятини янги, янада юқори босқичга кўтарди.

Давлат мулки қўмитасининг бевосита кўмаги ҳамда РКМБ Бошқарувининг ташаббуси билан махсус ўқув курслари ташкил қилиниб, кўп йиллик тажрибага эга бўлган ходимлар риэлторлик соҳаси бўйича ўқитилди. Ана шу курсларни тамомлаган, тест синовларини муваффақиятли топширган риэлторлар ўтган йилдан бошлаб қонуний фаолият кўрсата бошладилар.

Муҳтарам Юртбошимиз томонидан 2012 йил республикамизда "Мустаҳкам оила йили" деб эълон қилиниши "Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ ва унинг вилоятлардаги филиаллари зиммасига катта масъулият юклайди. Чунки кўрсатиладиган риэлторлик хизматларига эътибор ва талаб ортганлиги ушбу хизматнинг кўлами, сифати ва савиясини юксалтиришни тақозо этади.

Бу борада риэлторлик фаолиятининг барча-тўртта йўналиши бўйича хизмат кўрсатиш ҳуқуқини олган "Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ томонидан фуқаролар ва ҳуқуқий шахсларга савдоларда қатнашишлари учун тенг шарт-шароитлар яратиб берилганлиги, тадбиркор ва ишбилармонларга зарур хизматлар юқори савияда кўрсатилаётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Республикамизда риэлторлик фаолиятининг қонун билан тартибга солиниши, бу - юртимизда янги соҳаларга берилаётган эътиборнинг намунасидир. Ўзбекистон Республикасининг "Риэлторлик фаолияти тўғрисида"ги Қонун мазмун-моҳияти халқаро меъёрларга тўла мос келиши, айниқса, давлат томонидан фуқаролар манфаатларини ҳимоя қилиниши, қонуний фаолият юритувчи риэлторларнинг ҳукуқ ва мажбуриятлари тўлақонли, аниқ ва равшан белгилаб берилганлигини эътироф этиш жоиз.

Мутахассисларимизнинг самарали фаолияти натижасида 2012 йилнинг март ойига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарорига асосан, вилоятимизда 150 тага яқин ер майдони ўз эгаларини топди.

Президентимиз томонидан илгари сурилган "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси"да белгиланган вазифаларни амалга оширишда риэлторлик хизмати ҳам алоҳида ўрин тутади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, Конституциямизнинг 54-моддасида: "Мулкдор мулкига ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мулкдан фойдаланиш экологик муҳитга зарар етказмаслиги, фуқаролар, юридик шахслар ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги шарт" дейилган. Бош Қомусимизда белгиланган ана шу кафолат бизнинг фаолиятимиз учун дастуруламал ҳисобланди.

Кўчмас мулк оиланинг хазинаси, даромад манбаидир. Шу боис ҳам аҳоли, тадбиркорларда кўчмас мулкка эгалик қилишга бўлган иштиёқ, интилиш катта. Юртдошларимизга ана шу ниятларини амалга оширишда жамоамиз ўзининг малакали риэлторлик хизмати билан кўмаклашади. Шу билан бирга, кўчмас мулк хизмати борасида кенг кўламли ва самарали ишлари, малакали хизмати билан вилоятимиз иқтисодиётини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади.

О.ХОЛМИРЗАЕВ,

"Ko'chmas mulk savdo xizmati" МЧЖ Андижон вилоят филиали директори ўринбосари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди