Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№14 дан: 22.03.2012

ШЕЪРИЯТ ГУЛШАНИ

НАВРЎЗИМ

Кўнгилларни шод айлаб келди баҳор - Наврўзим,

Ҳузур берур дилларга ҳар кун наҳор, Наврўзим.

Оламни ҳам одамни яшартириб неча бор,

Беморга жон бағишлар зўр шифокор, Наврўзим.

Ранглар жилосидан жумла жаҳон мунаввар,

Оламни обод айла, бўл мададкор, Наврўзим.

Катта-кичик далада, ўйнаб сайр этишур,

Ўғил-қизлар яйрашур, айтиб "гулёр",Наврўзим.

Яшаш вақти нақадар ширин эрур ҳар жонга,

Гул, майсалар тебранур мастонавор, Наврўзим.

Енг шимариб далага чиқди бободеҳқонлар,

Уста боғбон, соҳибкор, ҳам пахтакор, Наврўзим.

Сен келмасанг бу олам бўлғусидир зимистон,

Бутун ўзбек аҳлига сен ифтихор, Наврўзим.

Суҳайлий ҳам ҳуррам-шод, маҳбубига етишди,

Фахрланур бирликда барча, дўст-ёр, Наврўзим.

СУҲАЙЛИЙ.

ВАТАН

Фарзандларга беланчак,

Тафтли қучоғи ўзинг.

Тунларинг ёритгувчи,

Бўлай ёрқин юлдузинг.

Либос кийган Ватаним

Саккиз жаннат гулидан.

Ўзбекнинг аёллари,

Чирой олган ҳуридан.

Зулфиянинг соғинчи,

Нодира ишқи бўлай.

Юртим, равнақинг тилаб,

Дўстларга мактуб йўллай.

Юлдуз МАМАТОХУНОВА,

Андижон шаҳри.

НАВРЎЗ

Қалбларни қуёшга дарз тутиб бу кун,

Олам жилвасига ташланади кўз.

Куннинг ярми ёруғ, ярми эса тун,

Қалбларга гўзаллик улашгин, Наврўз!

Қушлар ҳам эркин қилади парвоз,

Боғларда қизиқчи айтади ҳанда.

Ватаним қанчалар гўзал, сарафроз,

Келинг, ғам-андуҳлар қолмасин танда.

Севинг, севилингиз, севингиз ҳар он,

Юрак машъаласи ловуллаб ёнсин.

Баҳор гулларидан тўйининг бир он,

Кўнгил ташналиги бир зумда қонсин.

Ҳар бир юрагимиз куртаклар мисол,

Ёзилиб яйрасин, кулсин, ўйнасин.

Баҳор таърифига йўқ экан тимсол,

Вужуд машшоқ каби қўшиқ куйласин.

Сарварбек БАҲОДИРОВ,

АДТИ қошидаги 2-сон академик

лицей ўқувчиси.

ВАТАН

Она Ватан қадрдон уйим,

Мадҳ этсам жаранглар сўзим.

Ҳар гўшаси боғу-бўстон,

Жонажон, ҳур Ўзбекистон.

ОТА-ОНА

Ота-онам меҳрибоним,

Сиз-ла обод бу жаҳоним.

Меҳрингиздан топиб камол,

Мен бўлайин баркамол.

ОНА

Осмондаги ой - онам,

Ширин сўзга бой - онам.

Сиз бўлсангиз соғ-омон,

Кўнглим бўлар чароғон.

Робияхон СОТВОЛДИЕВА,

Асака туманидаги 53-умумтаълим

мактаби 4-синф ўқувчиси.

ШЕЪРИЯТ

Шеърият бу - қуёш ва ой,

Боқий сўз ва ҳур чирой.

Шеърият бу - мисли бир сой,

Шарқираб оқар ҳойнаҳой.

Шеърият бу - чексиз уммон,

Тўлқинланар ҳар замон.

Шеърият бу - Ҳазрати Инсон,

Жаннат мисол бир макон.

Шеърият бу - бўстон, гулзор,

Гулзордаги гул, ифор.

Шеърият бу - севги ва ёр,

Муҳаббатга интизор.

Олимбек ТУРСУНОВ,

Андижон тумани.

СИЗНИ СЕВМАСЛИКДАН

ХУДО АСРАСИН

(Ошиқ йигитнинг севги изҳори)

Эй, қоши ҳилолу лаби ақиқим,

Юлдузу ойдан-да нурли, нозигим,

Ғамнок дамларда ҳам дили ёруғим -

Сизни севмасликдан Худо асрасин.

Сизнинг қошингизда эгилур гул ҳам,

Рухсорингиз кўриб, чўғ бўлар дил ҳам,

Меҳрингиз тафтидан эригай муз ҳам,

Сизни севмасликдан Худо асрасин.

Шундай бир ҳурсизки, чиройда тенгсиз,

Шамшоддек кўркаму сарвқоматсиз,

Қай бир омадлига туганмас бахтсиз,

Сизни севмасликдан Худо асрасин.

Сиз-ла бирга бўлиш фақат рўёда,

Бу юрак ичра дард, армон зиёда,

Севгисиз яшаш менга азоб дунёда,

Сизни севмасликдан Худо асрасин.

ШАҲНОЗА - Қандилат ЮСУПОВА,

Пахтаобод тумани.

КЎНГИЛ ИСТАГИ...

Бу кўнгил неларни истайди яна,

Юлдузга етишми, булутни қучиш?

Телбаларча орзу тинч қўймас мени,

Бир бора қуш каби самода учиш.

Эй дил, нега бунча қийнайсан мени,

Бағримга нишларни санчади ҳаёт.

Лекин, эй муҳаббат ўйласам сени,

Абадий янграйди бу гўзал баёт.

Тонгги шудринг бўлсам гулнинг баргида,

Қуёшнинг тафтидан ўзим йўқотсам -

Йиғласам "Севдим" деб ишқнинг аршида,

Шунда ҳижрон деган музларда қотсам.

Ойга тикиламан бахтимни сўраб,

Муҳаббат, армонинг қилар бемадор.

Гар келсанг қувончдан гулларга ўраб,

Соғиниб, соғинчдан ёнмоқда Дилдор.

Мен яна меҳрингни ҳис этиб яшай,

Ширин висол тафтидан куйсам-у, ёнсам.

Ишқнинг сарчашмасин қўлингда ичай,

Токи мен умрбод ёнингда қолсам.

Дилдора ҒАНИЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди