Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 29.03.2012

ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН

Андижон давлат тиббиёт институтида "Тиббиётнинг долзарб муаммолари" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Турли хасталикларни ўз вақтида аниқлаш, даволашда илғор усул ва тажрибаларни қўллаш, даволаш ишларининг самарадорлигини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш мақсадида ўтказилган мазкур анжуманда Республика соғлиқни сақлаш вазирлиги мутасаддилари, юртимиздаги тиббиёт олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари, таниқли олимлар, ёш шифокорлар, шунингдек, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Анжуман очилишида сўз олганлар республикамизда мазкур йўналишда олиб борилаётган ибратли ишлар хусусида тўхталдилар.

Анжуман доирасида республикамиздаги етакчи олий ўқув юртларидан бири ҳисобланган Андижон давлат тиббиёт институтининг илмий салоҳияти, институтда олиб борилаётган илмий изланишлар, шунингдек, мамлакатимиз тиббиёти равнақига салмоқли ҳисса қўшган олим, институтнинг биринчи ректори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Юсуф Отабеков таваллудининг юз йиллиги муносабати билан унинг ҳаёти, илмий фаолиятига оид кўргазмалар ташкил этилганлиги меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Куннинг иккинчи ярмида анжуман ўз ишини секциялар доирасида давом эттирди.

Бир сўз билан айтганда, анжуманда муҳокама этилган масалалар касалликларнинг олдини олиш, эрта аниқлаш ва самарали даволаш тадбирларини ўз вақтида ташкил этиш, тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтиришда мутахассисларнинг билим ва тажрибаларини оширишга хизмат қилди.

Анжуман ишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Якубова иштирок этди.

Ф.ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди